Сунъий интеллект касаба уюшмалари таълимига янги талабларни пайдо қилди

Юқорида таъкидлаганимиздек, Касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институтида Халқаро Меҳнат Ташкилоти вакиллари иштирокида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

12:51 | 07.10.2026
•
27
Сунъий интеллект касаба уюшмалари таълимига янги талабларни пайдо қилди
Катталаштириш

Ishonch.uz мухбири конференция ташкилотчиларидан бири, Халқаро Меҳнат Ташкилоти масъули Эвелин ТОТ хонимга микрафон тутди.

— Биз бугун Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) нинг ушбу минтақадаги касаба уюшмалари ташкилотлари учун Халқаро ўқув маркази дастури доирасида йиғилганмиз. Бу ерда соҳа олдида турган муаммоларни олдиндан кўриш ва уларга ечим топишга ҳаракат қиляпмиз. Инновациялар орқали касаба уюшмалари таълимини қандай яхшилаш мумкинлиги ҳам асосий эътиборимизда турибди.

Ўқув дастуримиз минтақадаги 10 та давлат учун мўлжалланган. Тошкент шаҳрида меҳмон бўлиб турар эканмиз, таълим масалаларини ҳамда касаба уюшмалари фаолиятида таълимнинг ўрнини қизғин таҳлил қилмоқдамиз. Дастуримизни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиев ҳамда Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Туриндаги ўқув маркази масъули Вера Дос Сантоснинг нутқлари билан бошладик. Уларнинг иккаласи ҳам касаба уюшмалари таълимида инновацияларнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтишди.

Чунки бугун меҳнат бозорига сунъий интеллект кириб келди ва айрим ходимлар иш жойини йўқотмаслиги учун Касаба уюшмалари уларнинг малакасини оширишга катта эътибор қаратиши керак.Акс ҳолда биз катта ва мисли кўрилмаган иш ўринлари қисқаришларига дуч келишимиз мумкин.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади