Суррогат оналик — бу фақат тиббий жараён эмас, балки инсон тақдири билан боғлиқ нозик масала
1985 йил 4 январда Лондонда дунёдаги биринчи ҳомиладорлик суррогат она, Коттон хоним "М." исмли қизни дунёга келтирди. Коттон хоним болани биологик ота-онасига беришдан бош тортди, аммо суд уларга уни асраб олишни буюрди.
Албатта, суррогат оналик — тиббиётдаги замонавий ечимлардан бири бўлиб, фарзанд кўра олмайдиган оилалар учун умид эшигини очади. Бироқ бу мавзу жамиятда ҳали ҳам кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Суррогат оналик — аёлнинг бошқа оила учун ҳомила кўтариб, болани туғиб бериши. Одатда бола генетик жиҳатдан буюртма берган ота-онага тегишли бўлади.
Нима сабабдан унга мурожаат қилишади, деган табиий савол туғилади.
Бунга эса аёлнинг тиббий сабабларга кўра ҳомила кўтара олмаслиги, бачадон йўқлиги ёки оғир касалликлар ва кўп марта самарасиз даволанишлар сабаб бўлиши мумкин.
Жамиятда суррогат оналикка муносабат икки хил: айримлар уни тиббий имконият ва инсонпарварлик деб ҳисоблайди. Бошқалар эса ахлоқий ва диний баҳсли масала сифатида қарайди
Шундай бўлишига қарамай кўп давлатларда суррогат оналик қонун билан қатъий тартибга солинади. Бунда шартномалар, тиббий назорат ва боланинг ҳуқуқлари асосий ўрин тутади. Айрим мамлакатларда эса бу амалиёт тақиқланган.
Ўз навбатида суррогат она нафақат жисмоний, балки руҳий жиҳатдан ҳам катта масъулиятни зиммасига олади. Шунинг учун тиббий ва психологик текширувлар муҳим ҳисобланади.
Мухтасар айтганда, суррогат оналик — бу фақат тиббий жараён эмас, балки инсон тақдири билан боғлиқ нозик масала. Унда қонун, ахлоқ ва инсон ҳуқуқлари мувозанатда бўлиши зарур.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0