Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 627.0212.22

  • EUR

    13 494.50-132.01

  • RUB

    142.18-1.15

+24C

+24C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+24c

  • Hozir

    +24 C

  • 08:00

    +27 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +34 C

  • 13:00

    +35 C

  • 14:00

    +35 C

  • 15:00

    +35 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 19-June

+24C

  • Hozir

    +24 C

  • 08:00

    +27 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +34 C

  • 13:00

    +35 C

  • 14:00

    +35 C

  • 15:00

    +35 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • Chorshanba, 19

    +24 +20

  • Payshanba, 20

    +25 +20

  • Juma, 21

    +25 +20

  • Shanba, 22

    +25 +20

  • Yakshanba, 23

    +27 +20

  • Dushanba, 24

    +27 +20

  • Seshanba, 25

    +25 +20

  • Chorshanba, 26

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

ЙТҲ пандемияси: унинг давосини ким топади?

Маълумотларга кўра, ўтган ҳафтанинг ўзида 10 нафарга яқин одам автоҳалокат қурбони бўлган. Улар орасида болаларнинг борлиги ачинарли. Аварияларнинг кўпи пиёдалар учун ажратилган  махсус ўтиш йўлакларида содир этилган. Хусусан,«КамАЗ» русумли юк машинаси катта тезликда келиб, белгиланган жойдан ўтаётган мактаб болаларидан бирини уриб юборган.
Жамият
385 17:07 | 06.06.2024 17:07

Бугун Самарқандда рўй берган яна бир аянчли хабар ижтимоий тармоқларни ларзага солди.«КамАЗ» тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлакчасидан ўтаётган она-болаларни янчиб кетди. Айтишга оғир, лекин, видеотасвирга бундан ортиқ таъриф бериб бўлмайди. Оқибатда икки норасида омонатини топширди. Она шифохонада жон олиб, жон беряпти. Ўзига келгач, болаларининг вафотини эшитса, аҳволи не кечади? Ҳатто тасаввур қилиш ҳам азоб. Афсус, транспорт воситаларининг остида қолиб, ҳалок бўлганларнинг қабри совиб улгурмай, навбатдаги ҳалокатлар содир бўлмоқда.
Ваҳоланки, Президент томонидан йўлларни тартибга солиш бўйича бот-бот гапирилади. Мутасаддиларга топшириқ берилади, танқид остига олинади. Аммо масъуллар зиммасига юклатилган вазифа-топшириқлар «ўрнатилган тартибда» ҳал этилади.
Ҳатто «қоидабузарликларнинг олди олинади, ҳалокатлар камайишига хизмат қилади», – деган важ билан дуч келган жойга радар, видеокамера ўрнатиб ташладик. Хўш, натижа ўзини оқладими? Йўқ!
Тадбиркорларнинг киссаси қаппайгани қолди, холос.
Умуман, авариялар ҳақида кўп ва хўп ёзиляпти, айтиляпти, топшириқлар бериляпти, лекин йўлларда деярли ҳеч нарса ўзгармаяпти. Тизимли ечимлар бериши керак бўлган масъул идораларнинг эса ҳамон парвойи фалак. Мутасаддиларнинг сифатсиз йўлларни тузатиши, талабга жавоб бермайдиган светофорларни алмаштириши, янгиларини ўрнатиши учун яна қанчадан-қанча одам машиналар тагида қолиб, қурбон бўлиши керак?
Оғир саволлар-а? Жуда ҳам оғир! Афсуски, бу саволлар доимгидек муаллақ қолиб кетаверади.
Тўғри, содир этилаётган транспорт ҳодисаларига фақат йўллар сабабчи бўлаётгани йўқ. Фожиаларда ҳайдовчилар, йўловчилар, пиёдаларнинг ҳам яхшигина ҳиссаси бор.
Тан олиш керак, бугун пиёда ҳам, ҳайдовчи ҳам бир-бирини ҳурмат қилмай қўйди. Айниқса, рул бошқарувидагилар пиёдалар учун катта хавфга айланди. Бахтга қарши бундайлар истаганча топилади. Демак, вазиятни яхшилаш учун жиддий чоралар зарур.
Ҳукумат аъзоларига таклифимиз қуйидагича:
Биринчидан, «С» тоифасига мансуб транспорт воситаларини ҳайдашга рухсат берувчи шартларни қайта кўриб чиқиш лозим.
Иккинчидан, шу турдаги уловларга минимум тезлик белгилаш даркор. Масалан, улар 50 км тезликдан ортиқ юрса, катта жаримага тортилсин. Бу ҳол бир неча маротаба такрорланса, ҳайдовчиликдан маҳрум қилинсин.
Учинчидан, бу тоифадаги автоуловларни 35 ёшдан кичик бўлганлар бошқаришини таъқиқлаш керак (юк машинасида авария содир этилган ҳар икки ҳолатдаги ҳайдовчиларнинг ёши 20-25 ораси экан). Кўп гувоҳ бўляпмиз: ҳали она сути оғзидан кетмаган йигитлар ҳайҳотдек машинани катта тезликда бошқариб юрибди.
Тўртинчидан, эндиликда қизил чироққа ўтган, айниқса, пиёдага йўл бермаган ҳайдовчилар қайтиб машина ҳайдолмайдиган даражада жазолансин.
Балки шунда бирон бир натижага эришармиз. Ҳар ҳолда ҳукуматдагиларга абгор йўлларни созлаш, пиёдалар ўтиш жойларига светофорлар ўрнатишдан кўра, шуниси осонроқ бўлса керак...


Ғуломжон Мираҳмедов,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0