Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар Риштонда давом эттирилди

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ раҳбарияти Давлатимиз раҳбари бошчилигида жорий йилнинг 3 сентябр куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини амалда таъминлаш мақсадида ҳудудларда тадбиркорлар ва ташаббускорлар билан очиқ мулоқотларни изчил давом эттирмоқда.

11:55 | 11.09.2026
12
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар Риштонда давом эттирилди
Катталаштириш

Хусусан, Риштон туманида Банк Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев, вилоят ва туман ҳокимлиги вакиллари, "маҳалла банкирлари", ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳаллий тадбиркорлар ва ташаббускорлар учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида тадбиркорларнинг муаммолари, янги лойиҳалари ва таклифлари атрофлича ўрганилиб, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув ва ҳамкорликнинг устувор йўналишлари:

  • Натижадорликка йўналтирилган молиялаштириш — расмий қолип ва нормативлардан қочган ҳолда, маҳаллаларнинг иқтисодий драйверларига мос келувчи бизнес лойиҳаларини аниқ ва якуний натижага йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлаш;
  • Муносиб бандлик ва даромад манбаи — аҳолини барқарор ҳамда "яшил" иш ўринлари билан таъминлаш орқали оилалар даромадини изчил оширишга шароит яратиш;
  • Стартап ва тижорий ташаббусларни рағбатлантириш — ҳудуддаги инновацион ғоялар ва истиқболли тадбиркорлик таклифларини бевосита ўрганиб, уларни тижоратлаштириш ва амалиётга татбиқ этишга кўмаклашиш;
  • Маҳаллаларда иқтисодий фаолликни ошириш — янги ва кенгайтирилаётган лойиҳаларни ўз вақтида ва манзилли молиялаштириш орқали ҳудудий иқтисодиётни ҳаракатга келтириш.

Мулоқот якунида ҳар бир ҳудуд ва маҳалла имкониятларидан келиб чиқиб, истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинди.

"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ — тадбиркорга елкадош бўлиш, янги имкониятлар яратиш ва ҳар бир хонадонга барқарор даромад олиб кириш йўлида фаолиятини изчил давом эттиради.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

443 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади