Тадбиркорлардан асоссиз ундирилган 5,5 млрд сўмлик тўловлар юзасидан иш қўзғатилди

09:51 | 15.09.2026
18
Тадбиркорлардан асоссиз ундирилган 5,5 млрд сўмлик тўловлар юзасидан иш қўзғатилди
Катталаштириш

Рақобат қўмитасига Бизнес-омбудсман томонидан тақдим этилган маълумотлар таҳлили натижасида ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан 2025 йил 23 августдан жорий йилнинг февраль ойига қадар республика бўйича тадбиркорлик субъектларидан жами 965 та ҳолатда қайта уланиш учун 5,5 млрд сўм тўлов ундирилгани ҳамда асоссиз даромад олинганлиги аломатлари аниқланди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ, электр энергиясидан қарздорлик бартараф этилганидан кейин корхоналарни электр тармоғига қайта улаш учун жарима ва қўшимча тўловларни қўллаш бекор қилинган бўлиб, давлат органлари мазкур нормаларнинг қонуности ҳужжатлари қабул қилинишини кутмасдан тўғридан-тўғри амалга оширилишини таъминлаши белгиланган.

Ушбу талабларни амалга ошириш мақсадида электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, электр тармоқларидан узиб қўйилган истеъмолчиларни қайта улаш учун ундириладиган тўловлар бекор қилинди.
Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, Рақобат қўмитаси томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда унинг тизимидаги корхоналарга нисбатан иш қўзғатилди.
Айни вақтда мазкур ҳолат манфаатдор давлат органлари иштирокида ҳар томонлама ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

🏷️ Теглар:#Рақобат қўмитас
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

377 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади