Талабалар диққатига: ётоқхона учун аризалар қабули бошланди
1 августдан олий таълим муассасалари талабалари учун талабалар турар жойи (ётоқхона)га жойлашиш бўйича аризалар қабули бошланди.

Аризалар my.gov.uz портали орқали қабул қилинади.
Ётоқхонага жойлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Аввало, имтиёз ва устуворлик ҳуқуқига эга талабалар таъминланади.
Қолган ўринлар эса умумий навбат асосида тақсимланади:
1-босқич талабалари — 55–65%;
2-босқич талабалари — 15–20%;
3-босқич ва ундан юқори курслар — 20–25%.
2026/2027 ўқув йилидан муҳим янгилик: ётоқхонага жойлашиш ва вақтинча рўйхатдан ўтиш ягона электрон хизматга бирлаштирилди.
Энди жараён қуйидагича амалга оширилади:
ариза маъқуллангач, электрон шартнома ва йўлланма тақдим этилади;
шартнома тўлови амалга оширилгач, вақтинча рўйхатдан ўтиш учун тўлов автоматик шакллантирилади;
ушбу тўлов ҳам тўлангач, талабага яшаш жойи бўйича қайд варағи расмийлаштирилади.
Вақтинча рўйхатдан ўтиш муддати тўлов амалга оширилган кундан бошлаб шартномада кўрсатилган муддатгача амал қилади.
2026/2027 ўқув йили учун 1-босқичга тавсия этилган абитуриентлар эса якуний қабул натижалари эълон қилингач, ётоқхона учун ариза топширишлари мумкин бўлади.
Янги тартиб ҳужжатбозликни камайтириб, барча жараёнларни ягона электрон тизим орқали амалга ошириш имконини беради.







