Валюта UZS
  • USD

    12 634.34-18.98

  • EUR

    14 821.34-0.76

  • RUB

    162.370.48

+33C

+33C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+33c

  • Hozir

    +33 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +29 C

  • 22:00

    +28 C

  • 23:00

    +27 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 12-July

+33C

  • Hozir

    +33 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +29 C

  • 22:00

    +28 C

  • 23:00

    +27 C

  • Shanba, 12

    +33 +20

  • Yakshanba, 13

    +35 +20

  • Dushanba, 14

    +35 +20

  • Seshanba, 15

    +35 +20

  • Chorshanba, 16

    +35 +20

  • Payshanba, 17

    +37 +20

  • Juma, 18

    +38 +20

  • Shanba, 19

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги нега тадбиркорларни қийнаб келмоқда?

162 12:03 | 11.07.2025 12:03

Июль ойининг дастлабки кунлари кучли аномал иссиқ билан бошланди. Умуман, юртимизда иссиқ ва қуруқ кунлар кўпайиб бормоқда. Албатта, бу иссиқ ҳавода инсон салқин ичимликлар ва шунга ўхшаш маҳсулотларга эҳтиёж сезади. Музлаткичларда турган ичимликлар, музқаймоқлар, сут-қатиқ маҳсулотлари ва бошқа нарсаларнинг бозори чаққон бўлади. Аммо афсуслар бўлсинким, бюрократия сабаб мазкур соҳада фаолият юритувчи тадбиркорлар турли қийинчиликларга дуч келишмоқда. Бу тушунмовчилик тепасида бир неча йил аввал номи ўзгартирилиб, ўзиям ўзгариши ният қилинган Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (эски “Ўзстандарт”) турибди.



Келинг муаммога батафсил тўхталиб ўтамиз. Бир неча кун аввал Савдо-саноат палатасида тармоқ ва ишлаб чиқариш бирлашмалари раҳбарлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Йиғилишда бизнес вакиллари электротехника маҳсулотларини сертификатлаштириш билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирган. Алкоголсиз ичимликлар ва шарбат ишлаб чиқарувчилар уюшмаси ижрочи директори Алфия Мусинанинг маълум қилишича, Президентнинг 2025 йил 18 апрелдаги (ПҚ-67) қарорига асосан, юқори таваккалга асосланган маҳсулотлар, жумладан, витринали музлатгичларни мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинган. Бунинг ўрнига мувофиқлик декларациясини бериш тартиби жорий этилади.


“Бугунги кунда Президентнинг сертификатлаштиришни бекор қилиш ва ишлаб чиқарувчидан маҳсулотларга мувофиқлик декларациясига ўтиш тўғрисидаги фармойишига қарамай, ишлаб чиқарувчилар томонидан кичик ва ўрта бизнес субъектларига фойдаланиш учун бепул бериш учун олиб кирилаётган витрина музлатгичлари сертификатлашдан ўтмайди. Товарлар уч ойдан ортиқ муддатга кечиктирилиб келинмоқда”, — деди у.


Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги витринли музлатгичларни божхона расмийлаштирувига рухсат бермаяпти, чунки “Президент қарорини амалга ошириш механизми ҳали ишлаб чиқилмаган”. Алфия Мусина Алкоголсиз ичимликлар ва шарбат ишлаб чиқарувчилар уюшмаси номидан халқаро тажриба асосида мувофиқликни декларациялаш тартибини ишлаб чиқишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.


Музқаймоқ ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи яна бир тадбиркорнинг маълум қилишича, дўконларга бепул берилаётган музлаткичлар божхонада 8 ойдан бери ишламай турибди.


Тадбиркорга кўра, олти ой давом этадиган музқаймоқ мавсуми унинг учун аллақачон бой берилган.


Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни Ўзбекистонда кўплаб лабораториялар талабларга жавоб бермаслиги, маҳаллий стандартлар ривожланган давлатлар томонидан тан олинмаётгани ҳақида инвесторларнинг шикоятлари ҳақида маълум қилди. Сертификатлаштириш органлари назорат функцияларини ҳам бажаради, бу эса манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқаради.


“Вазирлар ва ҳокимлар қачон бизнесни тинглаш, қайси стандартни янгилаш, қайси маҳсулотни бекор қилиш, қайси маҳсулотни мажбурий сертификатлаш рўйхатидан чиқариш ҳақида ўйлаб кўрганмикан? Афсуски, бу саволга ижобий жавоб йўқ”, — деганди Президент. Бундан ташқари, гўшт ва сут маҳсулотларига санитария-эпидемиология сертификатларини олишда муаммолар борлиги қайд этилган.


Тадбиркорларни қийнаётган бюрократия ҳақида ОАВ вакиллари ва блогерлар қанча бонг урсада, агентликдан садо чиқмаяпти. Жумладан, иқтисодчи-блогер Отабек Бакиров ёзади: “Акмал Жуманиёзов бош Техник тартибга солиш агентлиги Президент фармони имплементация қилинмагани (!) баҳонаси билан рухсат беришни пайсалга солаётгани айтилмоқда. Тасаввур қилинг, буларга давлат раҳбарининг фармониям таъсир қилмайди. Яна 2 ой чўзишса, кузда совуткич ҳам, музлаткич ҳам керак бўлмайди. Улар ўтган йили бу каби методни қўллашган, ҳеч қандай жазо йўқлиги учун, қутуриб, яна такрорлашмоқда. Эслатиб ўтамиз, Техник тартибга солиш агентлиги ва UzTest ўтган йили ҳам бутун ёз мавсум ускунаси бўлмасада, кондиционер ва совутгичларни энергосамарадорлик синовларидан ўтказмай тадбиркорларни сарсон қилган, миллиардлаб зарарларга тиққан.


Нотариф чекловлардан мазахўрак паразит олигархиянинг феълан шотирига айланган, истеъмолчилар танлови ва эркин бозорнинг кушандаси, Техник тартибга солиш агентлигини ислоҳ қилиб бўлмайди”. Ахборот майдонида ўз шаънига қаттиқ гапларга бефарқ бўлиш бюджетдан пул олиб, шу пулга фаолият олиб борадиган ташкилотга мутлақо тўғри келмайди.


Куни кеча бир статистика эълон қилинди. Ўзбекистон аҳолиси салкам 38 миллион кишига яқинлашибди. Аҳоли сони ўсиши тадбиркорлар учун имконият, чунки потециал мижозлар сони ошиб боради. Лекин Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг масъулиятсиз ёндошуви сабаб қанча тадбиркор зарар кўрмоқда? Бюрократия ва ишбилармонлар манфаатларига бефарқ қараш охир-оқибатда иқтисодиётга юк бўлиб тушади, мамлакатнинг ривожланишига катта ғов бўлади.


Айтганча, кеча тармоқларда агентлик тизимига кирувчи UzTest номли ташкилотдаги қинғирликлар ҳақида хабарлар тарқаб кетди. Ташкилот Бухородаги муассасада ўғирлик ҳолатларини расман тасдиқлади, аммо 6 млрд. сўмдан ошиқ маблағ бўйича қонун бузилишига йўл қўйилганини рад этиб чиқди. Майли, бу масалаларга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари баҳо беради, деган умиддамиз. Лекин шу фактларнинг ўзиёқ ташкилот тизимида жиддий муаммолар борлигини кўрсатади. Фаолияти жиддий эътирозларга сабаб бўлаётган давлат ташкилоти мазкур танқидларга соғлом кўз билан қараши ва уларни ечишга астойдил бел боғлаши керак.


Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил тадбиркорлар билан учрашувда “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – бизнинг стратегик йўлимиз. Президент доимо сизларга энг яқин кўмакчи, таянч ва суянч бўлади. Сизлар янгилик қилишдан чарчаманглар, мен қўллаб-қувватлашдан чарчамайман”, дея таъкидлаганди.


Хўш, витринали музлаткичлар бўйича муаммоларга учраётган тадбиркорларга ким ёрдам беради? Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ОАВда бонг урилган ушбу муаммолар хусусида нима дейди? Ташкилот уйғонишини ва журналист ва блогерлар бонг урган, тадбиркорларни қийнаган муаммо ижобий ҳал этилишини кутамиз.


Аброр Зоҳидов


ishonch.uz



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид