Навоийдаги Aqua Park нега ташландиқ ҳолатда?
Навоий шаҳар ҳокимлигига
Бир пайтлар Навоий шаҳридаги Aqua Park – болалар, ёшлар ва оилалар учун энг севимли дам олиш масканларидан бири эди. 2013 йилда бу ерга кунига ўртача 1000 нафар фуқаро ташриф буюрар, кўнгиллар завққа тўларди.
Аммо бугун шу жойдан ўтсангиз, яроқсиз ҳолатдаги иншоотларга, қуриб кетган ҳавзалар, синган конструкциялар, хавф манбаига айланган майдончаларга кўзингиз тушади. Буларнинг барчаси масъулларнинг эътиборсизлиги ва бепарволиги оқибатидир.
Бир неча йиллардан буён инфратузилмага сармоя киритилмагани, хизмат кўрсатмай қўйилганлиги ва назоратнинг йўқлиги маълум. Дам олиш маданияти ривожланаётган ҳудудда бундай йирик лойиҳанинг ташлаб қўйилиши нафақат шаҳар архитектурасига, балки ижтимоий муҳитга ҳам зарар етказади.
Навоийлик фуқароларнинг фикрларини сўраганимизда, улар бу масканнинг қайта тикланишини орзу қилишини билдирдилар. Айниқса, ёз фаслида ёшлар учун шундай дам олиш жойларига эҳтиёж юқори.
Аммо афсуски, ҳозирча бу йўналишда амалий қадам ташланмаяпти.
Умид Худойқулов
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0