Валюта UZS
  • USD

    12 634.34-18.98

  • EUR

    14 821.34-0.76

  • RUB

    162.370.48

+32C

+32C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+32c

  • Hozir

    +32 C

  • 16:00

    +32 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +32 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +23 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 11-July

+32C

  • Hozir

    +32 C

  • 16:00

    +32 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +32 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +23 C

  • Juma, 11

    +32 +20

  • Shanba, 12

    +35 +20

  • Yakshanba, 13

    +38 +20

  • Dushanba, 14

    +39 +20

  • Seshanba, 15

    +39 +20

  • Chorshanba, 16

    +39 +20

  • Payshanba, 17

    +41 +20

  • Juma, 18

    +42 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Оҳанрабодай тортувчи 2 давлатдаги 10 жиҳат

Қатор рейтингларга кўра яшаш учун энг қулай давлатлар рўйхатидаги дастлабки ўринларни Сиргапур ва Янги Зеландия эгаллайди. Хўш, бу давлатларнинг муваффақият сири нимада?
81 11:32 | 11.07.2025 11:32

Янги Зеландия


1. Янги Зеландиянинг Окленд шаҳри яшаш учун энг қулай ва хавфсиз шаҳарлар орасида доим етакчилар қаторида бўлади. Мамлакат пойтахти Веллингтон ҳам дунё пойтахтлари орасида энг жозибадор пойтахтлардан биридир;


2. Янги Зеландияда коррупцияга бутунлай барҳам берилган. Бу борадаги рейтингда мамлакат фақат Даниядан ортда қолган. Безнес учун барча имкониятлар яратилган ва хусусий мулк тушунчаси муқаддас ҳисобланади. Бу орол давлат демократиянинг ўзига хос ўчоғи ҳисобланади. 1893 йилда айнан Янги Зеландияда илк бор сайловлар умумхалқ ҳуқуқи сифатида тан олинган;


3. Мамлакат расман Буюк Британия қироличаси томонидан бошқарилиши белгиланган. Лекин қиролича ҳудудий парламент қабул қилган қонунларни маъқуллайди холос. Шунингдек давлатнинг энг юқори уч лавозимини аёллар эгаллаган илк давлат ҳам Янги Зеландиядир;


4. Янги Зеландия пойтахти Веллингтон шаҳри дунё пойтахтлари ичида энг жанубда жойлашган шаҳар ҳисобланади. Бу давлатда йилига ўрта ҳисобда 400 марта зилзилалар қайд этилади ва улар одатда улар безарар кечади;


5. Янги Зеландия аҳолисига 15 ёшдан автомобиль бошқариш ҳуқуқи берилади. Бу давлатда болалар уйлари йўқ, бола асраб олишни истовчилар йиллаб кутишларига тўғри келади. Жомалунгма чўққисини забт этган биринчи инсон Эдмунд Хиллари ҳам шу давлат фуқароси ҳисобланади;


6. Мамлакат ҳудудининг учдан бир қисми миллий боғлардан иборат. Уларга ташриф буюрувчилар пойафзалларини махсус ишлов бериш орқали тозалашлари лозим. Чунки бегона бактериялар табиатга зарар етказиши мумкин. Бу ҳудудда илонлар, йирик йиртқичлар ва заҳарли чивинлар яшамайдилар. Лекин кишига завқ берувчи ва безарар пингвинлар, турли-туман қушлар ҳамда дельфинлар жуда кўп;


7. Янги Зеландия аҳолисининг (5 млн 225 минг киши) ҳар бирига тахминан 10 бошдан қўй тўғри келади ва чорвачилик мамлакат иқтисодида муҳим ўрин тутади. Бу давлатнинг сариёғлари ва пишлоқлари Швейцария маҳсулотлари билан бемалол беллаша олади;


8. Айрим географик кузатувларга кўра Янги Зеландия аҳолиси қуёшни ва тонг отишини биринчи кўриш имкониятига эга. Шунингдек бундан 27 минг йил илгари отилган ва сўнгги юз минг йилликнинг энг кучли вулқони ҳисобланган вулқон лаваларидан ҳосил бўлган Таупо ороли сайёҳларнинг севимли маскани ҳисобланади;


9. “Узуклар ҳукмдори” фильмини эслайсиз албатта. Бу фильм Янги Зеландияда суратга олингани бежизга эмас. Мамлакат табиати шу қадар жозибадор, ҳавоси шунчалар мусаффоки ташриф буюрган одамнинг баҳри-дили очилади. Бунинг ўзига хос сабаблари бор – Янги Зеландия ҳудудига узоқ вақт одам оёғи етмаган. Фақат ўн учинчи асрга келибгина бу ўлкаларга маори қабиласи вакиллари доимий жойлашишган;


10. 1987 йилдан буён мамлакат ўз ҳудудини ядродан холи деб эълон қилган. Мамлакатдан атом электростанциялари фаолият юритмайди, бортида радиактив моддалар мавжуд ёки атом реактори ёрдамида ҳаракатланувчи кемалар бу ҳудудга кириши мумкин эмас. Янги Зеландия яшил ва муқобил энергияни энг кўп қўлловчи давлатлардан бири ҳисобланади.


Янги Зеландия тушунарли, у ҳақда кўп эшитганмиз. Кўчиб ўтувчилар ва яшашни истовчилар учун энг жозибадор давлатлар рўйхатида Сингапур етакчи бўлган эгаллашида қандай сир бор?


Сингапур


1. Сингапур тўғрисида гап кетганда кўпчилик бу давлатми, шаҳарми ёки пойтахми, деб ўйлайди. Сингапур бу оролда жойлашган ҳам давлат, ҳам пойтахт, ҳам шу номдаги шаҳардир. Бу митти давлат майдони 715 кв. кмни ташкил қилади (қиёслаш учун Санкт-Петербург шаҳри майдони 1440 кв. км). Асосий шаҳар бир оролда жойлашгани ҳолда яна 63 та кичик ороллар ҳам шу давлат таркибига киради ва уларнинг аксариятида одам яшамайди;


2. Давлат номи “синга” – шер, “пур” – шаҳар сўзлари қўшилувидан келиб чиққан. Ҳозир ҳам давлатнинг энг оммабоп рамзи танаси балиқ, боши шер бўлган афсонавий жонзот (Мерлион) ҳайкали ҳисобланади.


3. Бу митти мамлакатда 6.3 миллион аҳоли яшайди. Аҳолининг асосий қисмини – хитойликлар (78%), малайлар (14%), ҳиндлар (7%) ва қисман европалик ва дунёнинг бошқа ҳудудларидан келганлар. 2018 йил сўровномаси натижаларига кўра, Сингапур экспатлар учун энг яхши мамлакат сифатида тўртинчи бор эътироф этилган. Аҳоли зичлиги бўйича иккинчи ўринда бўлиб, яна икки карлик давлат – Монако ва Ватикан орасида жойлашган;


4. Сингапурда юридик шахсни рўйхатга олиш ва бизнес очиш ўн дақиқадан ортиқ вақт талаб қилмайди. Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда Россия президенти Дмитрий Медведев 2009 йилда Сингапурга ташриф буюрганида тизимнинг ишлашини текшириб кўриш учун интернет орқали фирмани рўйхатдан ўтказган ва ҳайратда қолган. Орадан бир йил ўтиб бу давлат солиқ идораларидан йиллик солиқ тўлаш ҳақида мактуб келган. Чунки фирмани ёпиш ҳеч кимнинг хаёлига келмаган;


5. Сингапурда 250 000 (икки юз минг!) нафардан кўпроқ долларли миллионерлар, 350 нафарга яқин миллиардер бор ва улар асосан махсус ва ўта қиммат квартал — Keppel Bayда яшайдилар. Сингапурликнинг оддий ишчининг ўртача даромади йилига 40-50 минг доллар атрофида. Давлат Нью-Йорк, Лондон сингари дунё молиявий марказларидан бири ҳисобланади. Осиёда эса фақат Гонгконггина у билан беллаша олади;


6. Сингапурда ўртача умр кўрсаткичи 80 ёшни ташкил қилади ва бу борада ҳам мамлакат етакчилар қаторида туради. Бунга асосан денгиз маҳсулотлари истеъмол қилиниши ва соғлом турмуш тарзи орқали эришилган. Тошлоқ ўлка бўлсада, одам меҳнати билан Сингапур ҳудудининг деярли ярми кўкаламзорлаштирилган. Шу билан бирга бу ҳудудда умуман табиий бойликлар йўқ. Ҳатто ичимлик суви ҳам Малайзиядан импорт қилинади;


7. Бу митти давлат ўзининг улкан жарималари билан ном қозонган. Тақиқланган жойда чекиш, туфлаш, машинадан чиқит ташлаш каби арзимас туйиладиган қоидабузарликлар учун ҳам минг доллар атрофида жарима тўлаш ёки полиция томонидан калтакланиш мумкин. Ҳа, кулманг. Бу давлатда ҳамон жазолаш усули сифатида дарра билан савалаш сақланиб қолган;


8. Автомобиллар ҳосил қиладиган тирбандликларга қарши курашиш мақсадида бир неча усуллар қўлланилади. Жамоат транспорти жуда ривожланган. Автомобил харид қилиш ҳуқуқини сотиб олиш учун баъзан йиллаб кутиш керак ва бу анчагина маблағ туради. Тахминан 50 минг долларга 10 йил давомида автомобиль бошқариш ҳуқуқини сотиб олиш мумкин. Автомобилларнинг ўзи ҳам жуда қиммат;


9. Сингапур ҳақида гап кетганда унинг асосчиси сифатида кўрилувчи Ли Куан Ю ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз. 1959 йилдан 1990 йилгача давлатни бошқарган Ли Куан Ю ҳаммага қарам бўлган ботқоқдаги бир оролни дунёнинг энг жозибадор давлатига айлантира олди ва “Сингапур мўъжизаси”ни яратди. Айниқса унинг коррупцияга қарши курашдаги ютуқлари алоҳида эътироф этилади;


10. Сингапурга ташриф буюрмоқчи бўлганларга бу давлат ўз эшикларини 96 соат давомида очиб туради. Сингапурга кирган сайёҳ виза ёки бошқа рухсатномага эга бўлмаса, аввало қайтиш авиачиптасига эга бўлиши ва 4 сутка ичида давлатни тарк этиши шарт. Бу давлатнинг “Чанги” аэропорти йилига 70 миллион кишига хизмат кўрсатиши билан дунёда етакчилардан бири бўлса, митти давлатнинг улкан порти 1000 дан ортиқ йирик кемаларни сиғдира олади.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид