Тўланмаган "больничний пули"ни ундириш мумкинми?
– Ноябрь ойида 10 кунга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик таътили олганман. Лекин ишхонам томонидан унинг пули тўлаб берилмади. Тўловни қандай ундиришим мумкин?
Л.Ҳакимова, Тошкент шаҳри.
Ушбу саволга меҳнат муносабатлари бўйича мутахассис Мирёқуб Раҳимов жавоб беради.
– Сиз ноябр ойида 10 kunlik kasallik varaqasi олган бўлсангиз, иш берувчи унинг пулини тўлаб бериши шарт. Бунинг асоси Mehnat kodeksining 281-moddaсида белгиланган.
Бу мажбуриятни бажармаслик Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49(3)-моддасига кўра қонун бузилиши ҳисобланади ва иш берувчи базавий ҳисоблаш миқдорининг 10–15 бараваригача жаримага тортилиши мумкин. Шунинг учун сиз иш берувчидан ёзма равишда касаллик варақаси бўйича қарздорликни тўлаб беришни талаб қилишингиз лозим.
Агар иш берувчи бу талабни бажармаса, Давлат меҳнат инспекциясига мурожаат қилишингиз мумкин. Мурожаатга касаллик варақаси нусхаси, иш шартномаси ва тўлов қилинмаганини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қиласиз.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0