Тошкент давлат техника университети талабалари бошқа ётоқхоналар ва ижара хонадонларига жойлаштирилди.

09:17 | 08.10.2026
•
31
Тошкент давлат техника университети талабалари бошқа ётоқхоналар ва ижара хонадонларига жойлаштирилди.
Катталаштириш

Тошкент давлат техника университети талабаларининг ётоқхонадан чиқарилиши билан боғлиқ ҳолат Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган.

Аниқланишича, талабалар шаҳарчасида давлат-хусусий шериклик асосида қурилган мазкур талабалар турар жойи ҳали расман фойдаланишга топширилмаган. Объектнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаган, фойдаланиш учун зарур рухсатлар олинмаган.

Шунингдек, иссиқ сув ва иситиш тизимлари уланмагани, ёнғин хавфсизлиги бўйича ҳам объект амалдаги талабларга жавоб бермаслиги аён бўлган. Шу сабабли талабалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида улар мазкур объектдан чиқарилиб, университетнинг мавжуд талабалар турар жойлари ҳамда ижара хонадонларга тўлиқ жойлаштирилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, ушбу объектга аввал жойлаштирилган талабалардан ундирилган тўловлар тадбиркор томонидан 3 кун муддатда тўлиқ қайтариб берилади. Айни пайтда объектнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва фойдаланиш учун зарур рухсатларни олиш бўйича ишлар давом этмоқда.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади
Тошкент давлат техника университети талабалари бошқа ётоқхоналар ва ижара хонадонларига жойлаштирилди. | Ishonch.uz