Тошкент шаҳрида уй-жой ижара нархлари пасайишда давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан 2024-йилнинг ноябр ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ўртача ижара нархлари таҳлил қилинди.
Мазкур даврда пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари октябр ойига нисбатан 1,3 фоизга пасайган бўлса, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ўртача нархлар деярли ўзгармади.
Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси. 2024-йилнинг ноябр ойида ўртача таъмирланган 1 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархи окябр ойига нисбатан 0,9 фоизга, 2 хоналилар учун 1,3 фоизга, 4 хоналилар учун 3,9 фоизга тушди. 3 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархида эса бироз (0,8 фоизга) кўтарилиш кузатилди.
Ўртача таъмирланган хонадонлар учун нисбатан арзон ижара нархлари:
- Сергели (1 хонали - $298, 2 хонали – 360 АҚШ доллари, 3 хонали – 404 АҚШ доллари, 4 хонали - 411 АҚШ доллари);
- Олмазор (1 хонали – 330 АҚШ доллари, 2 хонали – 364 АҚШ доллари, 3 хонали – 463 АҚШ доллари, 4 хонали – 479 АҚШ доллари) туманларида таклиф этилган бўлса,
энг қиммат ижара нархлари:
- Миробод (1 хонали – 378 АҚШ доллари, 2 хонали – 516 АҚШ доллари, 3 хонали – 680 АҚШ доллари, 4 хонали – 865 АҚШ доллари);
- Яккасарой (1 хонали – 367 АҚШ доллари, 2 хонали – 488 АҚШ доллари, 3 хонали – 668 АҚШ доллари, 4 хонали – 743 АҚШ доллари) туманларида кузатилди.
Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси. Мазкур даврда тўлиқ таъмирланган 2 хонали (559 АҚШ доллари) ва 3 хонали (733 АҚШ доллар) уй-жойларнинг ижара нархи деярли ўзгаришсиз қолган бўлса, 1 хонали уйлар ижара нархлари 0,6 фоизга ошди. Талаб даражаси нисбатан кам бўлган 4 хонали уйларнинг ижара нархи эса ўртача 0,9 фоизга пасайди.
Тўлиқ таъмирланган уй-жойларнинг энг арзон ижара нархлари:
- Сергели (1 хонали – 331 АҚШ доллари, 2 хонали – 410 АҚШ доллари, 3 хонали – 509 АҚШ доллари, 4 хонали – 587 АҚШ доллари);
- Учтепа (1 хонали – 353 АҚШ доллари, 2 хонали – 450 АҚШ доллари, 3 хонали – 554 АҚШ доллари, 4 хонали – 688 АҚШ доллари) туманларида, энг қиммат ижара нархлари:
- Миробод (1 хонали – 479 АҚШ доллари, 2 хонали – 718 АҚШ доллари, 3 хонали – 984 АҚШ доллари, 4 хонали – 1313 АҚШ доллари);
- Шайхонтоҳур (1 хонали – 520 АҚШ доллари, 2 хонали – 730 АҚШ доллари, 3 хонали – 1032 АҚШ доллари, 4 хонали – 1258 АҚШ доллари) туманларида кузатилди.
Ижара нархлари olx.uz платформасидан веб-скрепинг (веб сcрапинг) орқали олинган очиқ маълумотлар асосида таҳлил қилинди. Бунда 2024-йилнинг октябр ойи учун 43,1 мингта ва ноябр ойи учун 38,1 мингта маълумотдан фойдаланилди. Иккала давр учун ҳам таҳлил нархлар чегарасининг юқори ва пастки 5 фоизлик квантиллари чиқариб ташланганидан кейин амалга оширилди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0