Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги босқичининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

8 октябрь куни Тошкентда World Aquatics Swimming World Cup 2026 — сузиш бўйича Жаҳон кубоги босқичининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Нуфузли мусобақада Африка, Америка, Европа, Австралия ва Осиёнинг 40 та давлатидан 400 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.
Очилиш маросимида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, Ўзбекистон Сув спорти федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов сўзга чиқиб, иштирокчиларни мусобақа бошланиши билан табриклади. У ўз нутқида Ўзбекистонда сув спортини ривожлантириш, халқаро спорт ҳамкорлигини кенгайтириш ҳамда йирик мусобақаларни мамлакатда ўтказишнинг аҳамиятига тўхталди.
Қуйида Қудратилла Рафиқовнинг маросимдаги нутқини тўлиқ келтирамиз.
Ассалому алайкум!
Ҳурматли Ҳусайн Ал-Мусаллам жаноблари!
Ҳурматли Отабек Муҳаммадалиевич!
Ҳурматли Шаҳноза Шавкатовна!
Азиз меҳмонлар!
Қадрли спортчилар, мураббийлар ва ҳакамлар!
Хонимлар ва жаноблар!
Сиз азизларни Янги Ўзбекистон заминида спорт ва дўстлик байрамига айланган World Aquatics Swimming World Cup 2026Жаҳон кубоги босқичининг тантанали очилиши билан самимий муборакбод этаман!
Бугун Янги Ўзбекистонимиз учун тарихий ва қувончли кун!
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси,Муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевраҳбарлигидамамлакатимизда спортни, айниқса, сув спортини ривожлантириш, спортчилар учун муносиб шароитлар яратиш ва нуфузли халқаро мусобақаларни юқори савияда ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
БугунАфрика, Америка, Европа, Австралия ва Осиёнинг 40 та давлатидан 400 нафарга яқин маҳоратли спортчининг юртимизда жам бўлиши –бу эътиборнинг яна бир амалий ифодасидир.
Бу мусобақа фақат медаллар ва рекордлар учун кураш эмас.
Бухалқларни бирлаштирадиган, турли маданиятларни яқинлаштирадиган ва ёшларни соғлом ҳаёт ҳамда буюк мақсадлар сари илҳомлантирадиган улкан спорт байрамидир.
Бугунги мусобақа рамзида Буюк Ипак йўлининг акс эттирилиши ҳам чуқур рамзий маънога эга.
Асрлар давомида ЎзбекистонШарқ ва Ғарбни, турли халқлар ва цивилизацияларни боғлаб турган муҳим чорраҳа бўлган.
Агар Буюк Ипак йўли халқларни савдо, илм-фан ва маданият орқали бирлаштирган бўлса, бугун спорт ана шу эзгу анъананинг замонавий давоми сифатида дунё халқларини бир майдонда жамламоқда.
Ҳурматли Ҳусайн Ал-Мусаллам жаноблари!
Сизнинг ушбу нуфузли Жаҳон кубоги босқичини Ўзбекистонда ўтказилишига қўшган муносиб ҳиссангиз ва юртимизга ташрифингиз учун ўзим ҳамдабарча спортчиларимиз номидан чуқурминнатдорлик билдираман.
Ишонаманки, ушбу мусобақа Ўзбекистон ва “Ворлд Ақуатикс” (World Aquatics) ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади ҳамда келгусида юртимиздаянада йирик халқаро мусобақаларни ўтказиш учун мустаҳкам замин яратади.
Азиз спортчилар!
Сизларга куч, матонат, юксак ирода ва омад тилайман!
Ҳар бир старт — янги имконият.
Ҳар бир марра — янги мақсад.
Ҳар бир ғалаба — машаққатли меҳнат самарасидир.
Сизларни ҳалол рақобат, ўзаро ҳурмат, дўстлик ва бирдамлик руҳида беллашишга чақираман.
Азиз меҳмонлар!
Янги Ўзбекистонимизга хуш келибсиз!
Юртимизнинг меҳмондўстлиги ва халқимизнинг самимияти, ушбу мусобақанинг унутилмас лаҳзалари қалбингизда ёрқин хотира бўлиб қолсин!
Барча спортчиларга янги рекордлар, юксак натижалар ва муносиб ғалабалар тилайман!
Ҳурматли тадбир иштирокчилари!
Сузиш бўйича Жаҳон кубогинингТошкент этапиниочиқ деб эълон қиламан!
Эътиборингиз учун раҳмат!
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
Жамият





