Тошкентдаги иккиламчи уйлар нархи йил давомида 1,5 фоизга пасайди – таҳлил

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) Ўзбекистонда уй-жой кўчмас мулк бозорини таҳлил қилди.

11:21 | 19.12.2024
•
917
Тошкентдаги иккиламчи уйлар нархи йил давомида 1,5 фоизга пасайди – таҳлил
Катталаштириш

Қайд этилишича, ноябрь ойида кўчмас мулк бозори ижобий тенденцияни сақлаб қолишда давом этди. Савдолар 21,9 минг битимни ташкил этиб, октябрь ойидаги кўрсаткичдан 2,5 фоизга ошди.

Шу билан бирга, йиллик ҳисобда кўчмас мулк бозорида фаоллик 0,8 фоизга ўсди.

Шу билан бирга, Республика бўйича иккиламчи уй-жой нархлари бир ой ичида деярли ўзгармаган ҳолда атиги 0,3 фоизга ўсди, ўтган йилга нисбатан эса 6,2 фоизга ўсиш қайд этилди.

Йил давомида бозорнинг ушбу сегментида сезиларли ўсиш Сурхондарё – 18,1 фоиз, Бухоро – 11,9 фоиз ва Қашқадарё – 10,2 фоиз вилоятларида қайд этилди.

Иккиламчи уй-жойларнинг энг мақбул нархи Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб қолмоқда, бу ерда квадрат метр учун ўртача нарх 333 долларни ташкил этада.

Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи ой давомида атиги 0,2 фоизга ошиб, 1,1 минг доллардан сал кўпроқни ташкил этди.

Пойтахтнинг Бектемир – 4,4 фоиз, Яшнобод – 2,4 фоиз ва Шайхонтоҳур – 2,2 фоиз туманларида нархлар сезиларли даражада ошгани қайд этилди.

Умуман олганда, республика бўйича иккиламчи бозорда бир квадрат метр уй-жойнинг ўртача қиймати йил давомида 6,2 фоизга ошган бўлса, Тошкент шаҳрида шу даврда 1,5 фоиз пасайиш кузатилди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади