Тошкентдаги йирик иссиқхоналар Сурхондарёга кўчирилмоқда

Тошкентдаги асосий иссиқхона хўжаликларини Сурхондарёнинг Шеробод туманига кўчириш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Экология қўмитаси мутасаддилари ОАВ вакиллари учун ўтказилган тадбирда маълум қилди.

20:30 | 02.10.2026
•
20
Тошкентдаги йирик иссиқхоналар Сурхондарёга кўчирилмоқда
Катталаштириш

Қайд этилишича, Шерободда январь ойидаги об-ҳаво Тошкентдаги март ойи ҳароратига яқин. Шунингдек, ҳудуднинг Покистон ва Афғонистонга яқинлиги етиштирилган маҳсулотларни экспорт қилиш учун қулайлик яратади.

Бундан ташқари, Шерободда қиш мавсуми нисбатан қисқа бўлгани сабабли иссиқхоналарни иситиш учун ёқилғи сарфи ҳам камаяди. Бу эса тадбиркорлар учун қўшимча иқтисодий енгиллик яратади.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ҳудуддаги шамол шароити ҳам Тошкентникидан фарқ қилади ва иссиқхона хўжаликларини жойлаштириш учун қулай омиллардан бири ҳисобланади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади