+34C

+34C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

“Тошшаҳартрансхизмат”нинг яна 3 нафар мансабдори қамоққа олинган

Бир муддат олдин корхона раҳбарининг давлат мулкини талон-торож қилишда гумонланиб, ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Жамият
465 17:20 | 12.02.2024 17:20

ДХХ ходимлари томонидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг яна 3 нафар мансабдори қамоққа олингани маълум қилинди.
Қайд этилишича, транспорт соҳасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида корхона раҳбари А.Жўраевдан ташқари (бу ҳақда аввалроқ маълум қилинган эди, -таҳр.) бош муҳандис вазифасида ишлаб келган А.А. ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарлари Т.Д. ва И.Б.лар ўзаро тил бириктириб, автобус саройларидаги эҳтиёт қисмлар, ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилиш йўли билан давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда иқтисодий зарар етказгани аниқланган.


Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, бош муҳандис ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарларига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
Нигоҳ
0 2376 11:24 | 13.08.2024