Валюта UZS
  • USD

    12 275.58-11.73

  • EUR

    14 591.98-52.04

  • RUB

    159.090.26

+5C

+5C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+5c

  • Hozir

    +5 C

  • 08:00

    +5 C

  • 09:00

    +5 C

  • 10:00

    +6 C

  • 11:00

    +7 C

  • 12:00

    +8 C

  • 13:00

    +9 C

  • 14:00

    +9 C

  • 15:00

    +9 C

  • 16:00

    +9 C

  • 17:00

    +9 C

  • 18:00

    +8 C

  • 19:00

    +8 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 13-February

+5C

  • Hozir

    +5 C

  • 08:00

    +5 C

  • 09:00

    +5 C

  • 10:00

    +6 C

  • 11:00

    +7 C

  • 12:00

    +8 C

  • 13:00

    +9 C

  • 14:00

    +9 C

  • 15:00

    +9 C

  • 16:00

    +9 C

  • 17:00

    +9 C

  • 18:00

    +8 C

  • 19:00

    +8 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • Juma, 13

    +5 +20

  • Shanba, 14

    +6 +20

  • Yakshanba, 15

    +7 +20

  • Dushanba, 16

    +11 +20

  • Seshanba, 17

    +7 +20

  • Chorshanba, 18

    +4 +20

  • Payshanba, 19

    +7 +20

  • Juma, 20

    +7 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Уч марта қамалган, ўлимга ҳукм этилган машҳур ёзувчи

У жаҳон адабиётида энг машҳур ёзувчилардан бири, шу билан бирга мураккаб тақдир эгаси саналади. Ёзувчининг турмуши осон кечмаган. Отаси онасининг ҳомиладорлигини эшитибоқ боладан воз кечганди. Бўлажак ёзувчи уч марта ҳибсга олинган ва бир марта ҳарбий судга тортилган, ҳатто ўлим жазосига ҳукм қилинган. Унинг камераси ҳам мусодара қилинган. Турли қийинчиликларни бошдан кечирган, совуқ сабаб бармоқлари, оёқлари ва қулоқлари музлаб қолган.
23 09:45 | 13.02.2026 09:45

Қизиқ: Жек Лондон отда юзлаб километрларни босиб ўтган. У бу қийинчиликларга 1904 йилда, San Fransisco Examiner газетасида уруш мухбири бўлиб ишлаганида, рус-япон урушини ёритиб бериш жараёнида дуч келганди.


Жек Лондон ёзувчи, журналист ва ҳарбий мухбири эди. Жон Гриффит Чейни (ёзувчининг болаликдаги исми) 1876 йил 12 январда Калифорниянинг Сан-Франциско шаҳрида туғилган. У асосан Қўшма Штатларда яшаган ва шу ерда вафот этган, мамлакатни фақат вақти-вақти билан қисқа муддатга тарк этган. Унинг онаси мусиқа ўқитувчиси Флора Уэллман, отаси ирландиялик Уилям Чейни эди. Ёзувчининг ота-онаси турмуш қурмаган эди, шунинг учун унинг ҳомиладорлигини билгач, Уильям Чейни ундан болани аборт қилишни талаб қилди. Флора бунга шунчалик қарши эдики, ҳатто ўз жонига қасд қилишга уринган. Бу воқеа оммавий ахборот воситаларида катта шов-шувга сабаб бўлди. Уильям Чейни ўжарлик билан оталигини рад қилди ва Сан-Францискони абадий тарк этди.


Jack London: Where Two Lives Meet


Бир йил давомида бола энага қарамоғида ўсди, у унга иккинчи она бўлди. Флора Уэллман ўша пайтда шахсий ҳаётини тартибга солаётган эди ва тез орада икки қизи бор бева Жон Лондонга турмушга чиқди. Лондон болани асраб олди ва унинг ҳақиқий отаси бўлди.


XIX асрнинг 70-йиллари охирида мамлакат иқтисодий инқирозни бошдан кечираётган эди. Жон Лондоннинг катта оиласи муҳтожликда эди ва Окленд шаҳрига жойлашишдан олдин иш излаб, дарбадарликни бошдан кечирди. Оклендда бола мактабга боришни бошлади. Бола ўқишни яхши кўрарди ва у маҳаллий кутубхонага ҳаммадан кўра кўпроқ борарди. У деярли ҳар куни вақтини ўқиш залида ўтказар, том маънода китобларни ютиб юборар эди.


1891 йилда яна бир кўнгилсизлик рўй берди, ўгай отани поезд уриб кетди ва оёқларидан айрилди. Жон оилага ғамхўрлик қилувчи бўлди.


Jack London Articles


Ўсмир аллақачон газета сотиш, шаҳар боғини тозалаш ва дам олиш кунлари боулингда ишлаш орқали оилага ёрдам бериб турарди. У консерва заводи ва жут фабрикасида 10-12 соатлик сменада ишлади, Япония қирғоқлари яқинида тюленларни овлайдиган кемада хизмат қилди.


1897 йилдан 1899 йилгача Жек Лондон олтин қазиб олиб бойиб кетиш орзусига мубтало бўлди. Аляскада тилла қазиб олувчи бўлишга ҳаракат қилди, аммо муваффақиятсизликка учради. Олтин изловчилар ва уларнинг нафси нима оқибатларга олиб келиши ҳақидаги воқеалар унинг “Уч қалб” ва “Ҳаётга муҳаббат” каби асарларида ўз аксини топди. Айниқса “Ҳаётга муҳаббат” ҳикоя олтинга ўчлик нималарга олиб келиши, қийинчилик ва очлик инсонни не кўйларга солиши мумкинлиги жуда ўткир бадиий бўёқларда тасвирланган.


Бўлажак ижодкор урушлардаги воқеаларни ёритиб, журналистикада тобланди. Жек Лондон рус-япон уруши (1904) даврида, кейин эса Мексика фуқаролар уруши (1914) даврида ҳарбий мухбир бўлиб ишлаган. Рус-япон уруши унинг учун ҳақиқий синов бўлди. Жек Лондон бир неча марта қўлга тушиб қамоққа ҳукм этилди, ҳатто уни қатл этмоқчи ҳам бўлишди. Аммо омад ва мўъжиза туфайли таваккалчи мухбир омон қолди.


A Century After His Death, Scholars Examine Jack London's Enduring Legacy |  The Bill Lane Center for the American West


1890-йилларда Жек Лондон Қўшма Штатлар бўйлаб кўп саёҳат қилди. У сарсон-саргардон бўлиб юрди, юк поездларида юрди, ишсизлик норозиликларида қатнашди ва қамоққа ташланди. Айнан ўшанда бўлажак ёзувчи жангари социалистга айланди. 19 ёшида йигит ўрта мактаб имтиҳонларини топширди ва Калифорния университетига ўқишга кирди. Бироқ, у ерда атиги бир йил ўқиди. 1900 йилда Жек Лондон Элизабет Маддернга уйланди. Уларнинг Жоан ва Бесс исмли иккита қизи бор эди. Уч йилдан сўнг, никоҳ бузилди ва Жек котиби Чармиан (Чармейн) Киттриж билан муносабатлар ўрнатди.


John "Jack" Griffith London | Jack London Online at Sonoma State University


Унинг биринчи ҳикояси, “Япония қирғоғидаги тайфун” (1893), Сан-Франциско газетаси ҳомийлигидаги танловда Жек Лондонга ғалаба келтирди. Аляскада муваффақиятсиз олтин қидириш уриниш ёш муаллифни бой тажрибалар билан бойитди. У Шимолий эртаклар ва биринчи китоби, Бўри ўғлини ёзди. Бу асарлар ўзининг янгилиги ва ҳаётийлиги билан ўқувчиларнинг олқишига сазовор бўлди. Шундан сўнг Жек Лондон ўзини жиддий равишда адабий ишга бағишлади, кунига 15-17 соат ишлади. Биографиясида Лондон ўзини ёзувчи сифатида тарбиялай бошлагани ва кунига камида минг сўз ёзишни мақсад қилгани таъкидланган. 1900-йилларнинг бошларида ёш ёзувчи кенг шуҳрат қозонди. Бу даврдаги энг машҳур асарлари қуйидагилар эди: ёзувчининг Аляскадаги ҳаёт мавзусини давом эттирган “Ёввойи табиатнинг чақириғи” ва “Оқ тиш” (1902). Китоблар муаллифнинг севимли ҳайвонлари(итлар ва бўрилар)нинг саргузаштлари ва уларнинг одамлар билан муносабатларига бағишланган. Қўшма Штатларда жуда машҳур бўлган “Тубсизлик одамлари” (1902) капиталистик тузумни кескин танқид қилган.


“Ҳаётга муҳаббат” (1907) қиссаси ёлғиз одамнинг омон қолиш учун кураши, дўсти томонидан хиёнат қилиниши ва ёввойи ҳайвонлар билан тўқнашуви ҳақида ҳикоя қилади. Муаллиф ижтимоий ғалаён даврининг бошланишини тасвирлаган дистопик роман “Темир пошна” (1908) фашизмнинг юксалишини башорат қилган. 1909 йилда “Мартин Иден” автобиографик китоби ёзилган. Бу Жек Лондонга катта шуҳрат келтирган машҳур асар эди. Бош қаҳрамон ўзини такомиллаштиришга тинимсиз интилади, адабиётда улкан ютуқларга эришади; китоб некбинлик ва ғайратга тўла. Роман кўп жиҳатдан автобиографикдир: Мартин Иден ва Жек Лондоннинг ўхшаш жиҳатлари жуда кўп. Иккаласи ҳам жамиятнинг қуйи табақасидан чиққан ва фақат ўз кучи билан адабиётда улкан ютуқларга эришган. Лондон ёшлигида ўзини жуда кўп ишларда синаб кўрган; у денгизчи, завод ишчиси, кир ювиш ширкати ишчиси сифатидаги тажрибасига таянган ҳолда моҳирона асарлар ёзди. Руф образи эса Жек Лондоннинг биринчи муҳаббати Мэйбл Эпплгартдан олинган. Мартиннинг ҳаракатларидан, меҳнаткашлиги ва иродасидан китобхон яхшигина ўрнак олиши мумкин. Масалан, у олти соатгина уйқуни одат қилади. Ухлаб қолмаслик учун ҳатто ётоғига мих тираб чиқади. Ҳар бир дақиқасини қадрлайди. Ўрганишга, ўқишга бўлган иштиёқидан киши завқланади. Бир-икки мағлубият унинг руҳини синдиролмайди. Чунки у қачондир ютишига, ғалаба қозонишига ишонади, умид қилади. Айнан шу умид ва ишонч унинг олға интилишига туртки бўлиб туради. Аммо барибир китобнинг охири умидсизлик ва фожиа билан тугайди.


Jack London Believed 'Function Of Man Is To Live, Not To Exist' | WAMU


“Вақт ҳеч кимни кутмайди” (1910) романи муваффақиятли олтин қидирувчи, саргузаштчи ва қиморбознинг саргузаштларини ҳикоя қилади. Жек Лондон “Голиаф”, “Бутун дунё душмани” ва “Қизил вабо” каби утопик ва илмий-фантастик ҳикоялар ёзган. Бу ҳикоялар муаллифнинг бой тасаввурини ва кутилмаган сюжет бурилишларини намойиш этган.


1905 йилда Жек Лондон Калифорниянинг Глен Эллен шаҳрида ранчо сотиб олди. У ферма ташкил этишга, зотли ҳайвонларни кўпайтиришга ва орзу қилган уйини қуришга ҳаракат қилди. Аммо деярли қуриб битказилган уй ёниб кетди ва оила қарзга ботди. Жек ёшлигида спиртли ичимликлар истеъмолига муккасидан кетганди. Кейинчалик у мазкур иллатга қарши курашди, аммо ичкилик унинг соғлиғига жиддий путур етказди ва оғир буйрак касаллигига олиб келди.


Ёзувчи 1916 йил 22 ноябрда 41 ёшида вафот этди. Жек Лондон ўз жонига қасд қилган деб тахмин қилинган, аммо маданиятшунослик бўйича мутахассис, Жек Лондон ҳақидаги китоб муаллифи Андрей Танасейчук ёзувчи умрининг сўнгги йилларида ўзини ўзи даволаганини ёзади. Ўша пайтда Америкада ҳар қандай кучли доридан фойдаланиш мумкин эди ва Лондон дозани бир неча бор ошириб юборарди, бу унинг ўлимига сабаб бўлгани тахмин этилади.


Жек Лондон Глен Эллендаги ранчосида дафн этилган. 1960 йилдан бери ранчо жойлашган ер ёзувчининг номи билан аталган Давлат тарихий боғи ҳисобланади.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид