Валюта UZS
  • USD

    12 287.31-22.68

  • EUR

    14 644.02-22.1

  • RUB

    158.83-0.81

+3C

+3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+3c

  • Hozir

    +3 C

  • 07:00

    +3 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +4 C

  • 10:00

    +4 C

  • 11:00

    +5 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +9 C

  • 16:00

    +9 C

  • 17:00

    +9 C

  • 18:00

    +9 C

  • 19:00

    +8 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +7 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 12-February

+3C

  • Hozir

    +3 C

  • 07:00

    +3 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +4 C

  • 10:00

    +4 C

  • 11:00

    +5 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +9 C

  • 16:00

    +9 C

  • 17:00

    +9 C

  • 18:00

    +9 C

  • 19:00

    +8 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +7 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • Payshanba, 12

    +3 +20

  • Juma, 13

    +6 +20

  • Shanba, 14

    +6 +20

  • Yakshanba, 15

    +6 +20

  • Dushanba, 16

    +11 +20

  • Seshanba, 17

    +9 +20

  • Chorshanba, 18

    +7 +20

  • Payshanba, 19

    +11 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ғайриқонуний бўшатиш ҳолатида ходимга қандай компенсация тўланади?

37 09:35 | 12.02.2026 09:35

Cавол: Ходим билан меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинди ва апелляция инстанциясида у ишга тикланди. Ходимга фақат маънавий зарар ундирилди, аммо мажбурий прогул учун ҳақ тўланмади. Шу вақтда, яъни тиклангунига қадар бўлган 6 ой даврида, ходим бошқа ишга кириб, аввалги ишидан кўпроқ ойлик олиб ишлади. Суд эса мажбурий прогул даврида ходим моддий зарар кўрмаган деб топди.
Меҳнат кодекси (МК)нинг 174-моддасида мажбурий прогул учун ҳақ мажбурий равишда тўланиши белгиланган. Савол туғилади: мажбурий прогул даврида ходимнинг бошқа жойда ишлаб ойлик олиши ҳақ тўланишига таъсир қиладими ва бу ҳолат қайси қонунчиликда аниқ белгиланган?


Саволга ҳуқуқшунос Муҳаммадамин Каримжонов жавоб беради.


– Фикримизча бу ўринда суднинг ҳаракатлари нотўғри деб ҳисоблаймиз. Сабаби МК 174-моддасига кўра, меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинганлиги оқибатида ходимга етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш:


  • мажбурий прогул вақти учун ҳақни мажбурий равишда тўлашдан;
  • меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги устидан шикоят қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатларни (мутахассисларнинг маслаҳатлари, иш юритишга доир харажатлар ва бошқалар) компенсация қилишдан иборат.

Бундан ташқари, МК 320-моддасига кўра, иш берувчи ходимни меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этишнинг барча ҳолларида у олмаган иш ҳақининг ўрнини унга қоплаши шарт.


Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарори 62-бандига кўра, судларнинг эътибори МК 174-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ходимга етказилган моддий зарарни қоплаш:


мажбурий прогул вақти учун сўзсиз ҳақ тўлаш. Бунда ходимнинг пулга оид талаблари тўлиқ миқдорда қаноатлантирилади (МКнинг 546-моддаси);


меҳнат шартномасини бекор қилинганлиги устидан шикоят қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатларни (мутахассисларнинг маслаҳатлари, иш юритишга доир харажатлар ва бошқалар) тўлашдан иборат эканлигига қаратилсин.


Демак, юқоридаги нормалар мазмунини таҳлил қиладиган бўлсак, ғайриқонуний бўшатилган ходим бошқа ишга жойлашган тақдирда, унга мажбурий прогул учун ҳақ тўланмасин деган талаб мавжуд эмас.


Ғайриқонуний бўшатилган ходим бошқа ишга жойлашган тақдирда ҳам, агар у аввалги ишига тикланса мажбурий прогул учун ҳақ тўланиши лозим деб ҳисоблаймиз.



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид