XI Европа кинофестивали Урганчда давом этмоқда

Ўзбек миллий кинематографияси ва фотосанъатининг асосчиси Худойберган Девонов номидаги кинотеатр бугун ҳар қачонгидан-да гавжум. Бу ерда XI Европа кинофестивали бўлиб ўтмоқда.

16:15 | 27.10.2026
•
17
XI Европа кинофестивали Урганчда давом этмоқда
Катталаштириш

Шу муносабат билан ташкил этилган матбуот анжуманида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алмашинувнинг аҳамиятини алоҳида эътироф қилди.

Таъкидланганидек, 2013 йилдан буён ўтказиб келинаётган кинофестивал доирасида Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудида Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ва бошқа Европа мамлакатларида суратга олинган 120 дан ортиқ фильм намойиш этилган. Фестиваль кино ихлосмандларининг қизиқишини ошириш билан бирга, халқаро маданий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилмоқда.

XI Европа кинофестивали дастуридан Франция, Германия, Греция, Италия, Латвия, Литва, Люксембург, Руминия, Кипр ва Словения кинорежиссёрлари томонидан яратилган 11 та фильм ўрин олган.

Урганчдаги кинофестивал Франция ва Люксембург киноижодкорлари томонидан яратилган “Боғдаги қайиқ” аниматцион фильми намойиши билан бошланди. Дастурдан грециялик режиссер Василис Ксироснинг “Момиқ айиқча ҳаётидан бир кун” романтик ҳикояси ҳамда Ўзбекистондаги Гёте институти томонидан тақдим этилган “Карла” номли немис драмаси ҳам ўрин олган. Фильмлар асл тилида ўзбекча субтитрлар билан намойиш этилмоқда.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади