Жадидлар ҳақида йирик роман нашрдан чиқди

Таниқли ёзувчи Наби Жалолиддиннинг икки китобдан иборат “Чўлпон” романи “Янги аср авлоди” нашриёти томонидан қайта нашрдан чиқди.

16:20 | 26.02.2024
•
830
Жадидлар ҳақида йирик роман нашрдан чиқди
Катталаштириш

Жадидлар ҳаёти ва ижоди ҳақида ўзбек адабиётида ёзилган ушбу йирик бадиий асар Чўлпонга бағишланган бўлишига қарамай, унда барча жадидлар ҳақида сўз боради.
Романда жадидлардан ташқари озодлик йўлида жонини тиккан Мадаминбек қўрбоши каби фидойилар, мардикоролди сиёсатининг мудҳиш манзаралари, Қўқон мухториятидаги фитналар ва унинг қулаши, рус босқини каби воқеалар батафсил ёзилган.
Миллатнинг энг забардаст шоири, ёзувчиси ва жадиди Чўлпон ҳаётидаги эврилишлар, болалиги ва ижоди ҳақида батафсил ҳикоя қилинади. Чўлпонни сотганлар очиқ-ойдин кўрсатиб берилади. Чўлпоннинг қамалиши, қатл этилиши билан боғлиқ янги фактлар, ўзгача ёндашувлар романни янада бойитган. Энг муҳими, бари тарихий фактларга асосланган.
Дилогия 24 февралдан сотувга чиқарилди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади