Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 687.70-7.17

  • EUR

    13 790.2623.94

  • RUB

    140.030.55

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 21-May

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Seshanba, 21

    +17 +20

  • Chorshanba, 22

    +18 +20

  • Payshanba, 23

    +20 +20

  • Juma, 24

    +19 +20

  • Shanba, 25

    +18 +20

  • Yakshanba, 26

    +13 +20

  • Dushanba, 27

    +17 +20

  • Seshanba, 28

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбек олимларининг 100 дан ортиқ мамлакатда сотилаётган «Smartcookie kid» китоби қандай ёзилган?

Турли йўналишдаги сайтлар, ижтимоий тармоқлар ривожлангани сайин одамлар китобдан узоқлашмоқда. Мисол учун, ёш боламиз шунчаки жим ўтириши учун қўлига телефон тутқазиб қўймаяпмизми?  Ҳолбуки, турли ўйинлар, бемаза вайнлар ва видеолар ёш авлоднинг миясини тобора заҳарлаётир.
Жамият
150 14:18 | 16.04.2024 14:18

Мана шундай вазиятда замон олимлари олдида болаларбоп китоблар, ўқув-қўлланмалари яратиш масаласи кўндаланг турибди. Қувонарлиси, бу борада бирмунча силжиш ҳам бор. Бутунлай янги форматда чиқаётган қўлланмаларга кўплаб давлатлар ҳам қизиқиш билдиряпти. Муаллифлар орасида эса ўзбек олимлари ҳам бўлиб, бу бизда алоҳида фахр туйғусини уйғотади.


Айни вақтда хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимиз Марҳабо Бобочолова ва Баҳриддин Бобочолов (амакининг болалари) мактабгача ёшдаги болалар учун «Smart Cookie Kid» номли китоб чоп эттиришди.


Болаларнинг ақли, ҳисси, кўриш ва тасвирий хотираси, танқидий фикрлаши, ҳар бир ҳолатга мантиқан ёндашиш қобилиятини ҳамда жисмоний ҳолатини ривожлантиришга хизмат қиладиган ушбу қўлланма дунё ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди.


Муаллифларнинг таъкидлашича, китобдаги ҳар бир расм тажрибали рассомлар томонидан ўзига хос услубда, юксак санъат асари даражасида чизилган. «Smart Cookie Kid» уч ёшдан олти ёшгача бўлган болалар учун ёзилган бўлиб, ҳар бир ёш даражаси бўйича 16 та тўпламни қамраб олган. Ҳозирги кунда китоб Гарвард университети қошидаги китоб дўконлари ҳамда АҚШдаги бошқа дўконларда сотилмоқда. Бундан ташқари, қўлланма Европа иттифоқи ва Англия қироллигининг барча мамлакатларида, Марказий Осиёда, Африкада, Шимолий ва Жанубий Америкада, умумий ҳисобда 100 дан ортиқ мамлакатда сотувга қўйилди.


Тез кунларда ушбу китобнинг юртимизда ҳам нашр қилиниши кутилмоқда.


Хўш, бутун дунё тан олган муаллифлар кимлар ва улар бу даражага қандай эришганлар? Улар ёзган китоб бошқалардан нимаси билан фарқланади? Шу каби саволларга айни вақтда Америка ва Туркияда истиқомат қилаётган опа-укалар билан боғланиб, жавоб олдик.


Маълумот ўрнида:


Марҳабо Бобочолова Сурхондарё вилояти Узун туманидаги Қарашиқ қишлоғида туғилган. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида «Логопедия» бўйича таълим олган. 2006-2009 йилларда республика Оила илмий-амалий марказида аспирантура тадқиқотчиси сифатида ўқиган. Турмуш қургач, Анқарадаги Йилдирим Боязид университетида докторлик ишини давом эттирган. Айни вақтда ҳам Туркияда, ҳам Ўзбекистонда логопедлик билан шуғулланиб келаяпти. Бир қанча китоблар муаллифи.


Баҳриддин Бобочолов Сурхондарё вилояти Узун туманидаги Қарашиқ қишлоғида туғилган. Тошкент ислом университети ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида «Халқаро иқтисодий муносабатлар» йўналиши бўйича таҳсил олган. Ҳозир Америкада «Consultingnit.com» компаниясини бошқармоқда.


Республиканинг чекка бир ҳудудидаги қишлоқда туғилиб, дунёдаги энг нуфузли олий ўқув юртларида таҳсил олиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Бунинг ортида катта меҳнат, машаққат, билим, кўникма ва изланиш бор, албатта.


– Оилада кўпчилик бўлганмиз. Ота-онамиз оддий инсонлар эди, – дейди Марҳабо Бобочолова. – Шундай бўлса-да, улар бизнинг билим олишимизга катта эътибор беришарди. Айниқса, отам бир гапни кўп айтарди: «Сизларни оғир меҳнат ва қийинчиликдан фақат илм қутқаради, шундай экан, ўқинглар, тинимсиз ўқинглар...».


Ҳаммамиз отамнинг панд-насиҳатларига амал қилиб, олдимизга катта мақсадлар қўйдик, интилдик. Шу даражага етишишимизда отамнинг хизмати беқиёс. Ўзбекистондаги жигарларимиз ҳам нуфузли ташкилотларда, катта лавозимларда фаолият юритишмоқда.


– Сизларга бу китобни чиқаришга нима туртки бўлди?


– Фаолиятим давомида алоҳида ёрдамга муҳтож болалар билан ишлашга тўғри келган, – дейди Марҳабо Бобочолова. Ўшанда кўплаб ўқув-қўлланмаларни ўрганиб чиққанман ва назаримда, менга нимадир етишмаётгандек туюларди. Боланинг диққатини жамлаш, фикрлаш доирасини кенгайтириш учун яна нималар қилиш керак, дея кўп бош қотирганман. Бу бўйича жуда кўп адабиёт ва қўлланмаларни ўқиб, ўрганиб чиқдим. Ниҳоят, тажриба ва кузатувлар асосида ушбу қўлланма ёзилди.


– Демак, қўлланмани яратиш учун чакана вақт ва меҳнат сарфланмаган, шундайми?


– Албатта, шундай, – дейди Марҳабо Бобочолова. «Smart Cookie Kid» укам иккимизнинг 7-8 йиллик меҳнатимиз маҳсули. Уни чоп этиш дастлаб осон кечмади. Кўпчилик китобни нашр этишдан бош тортди, ҳатто. Лекин укамнинг саъй-ҳаракати билан Америкадаги машҳур нашриётлардан бири розилик билдирди. Бошида китобни инглиз ва ўзбек тилида чиқармоқчи эдик. Аммо китоб билан яқиндан танишган мутахассислар, айниқса, Гарвард университети профессор-ўқитувчилари тавсияси билан ушбу тўплам йигирмадан ортиқ тилга таржима қилинди. Албания ҳукумати китобни дарсликлар рўйхатига қўшиш арафасида турибди. Яна бошқа давлатлар ҳам шундай ташаббус билан мурожаат қилишяпти.


– Бу тўплам турдош китоблардан нимаси билан фарқланади? Ҳар ҳолда, бундай адабиётлар кўп. Қолаверса, ҳозир кўпчилик Интернетга шўнғиб кетган. Бундай вазиятда уларни китобга қизиқтириш осон кечадиган иш эмас.


– «Smart Cookie Kid» боланинг ақл ва идроки, диққати, кўриш ва тасвирий хотираси, ижодкорлиги, танқидий фикрлаши, мантиқ ва муҳокама қилиш қобилияти, бир-биридан фарқли ва айни замонда бир-бирига боғлиқ бўлган тафаккур қирраларини ривожлантиришга қаратилган турли хил қизиқарли машқлардан ташкил топган, – деди Баҳриддин Бобочолов. – Ҳар бир машқ қизиқарли ва кўнгилочар бўлиб, алоҳида-алоҳида кўрсатмага эга. Машқларни бажариш учун аниқ вақт белгиланмаган. Энг асосийси, бола ҳар бир машқни бажариш ва янги кўникмаларни ўзлаштириш давомида диққатини жамлаб боради. Шунингдек, ота-оналар ва тарбиячилар болажонлар билан янада мазмунли шуғулланишлари учун кўнгилочар ўйин саҳифаларини ҳам илова қилганмиз. Бу ота-она ва бола ўртасидаги алоқанинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.


– Китобда боланинг ақл-заковати, интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш учун 500 дан ортиқ пухта ишлаб чиқилган расмли машқ бор, – деди Марҳабо Бобочолова. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:


– Кучли эътибор;


– Ақлни чархлаш;


– Кўриш, хотира;


– Моторика маҳорати;


– Ресептив ва ифодали тил;


– Турли машқлар орқали ҳазил-хузул қобилиятини ривожлантириш.


Бундан ташқари, бизнинг китобларда болаларга оид махсус адабиётларда жуда кам учрайдиган жиҳатлар, яъни кўз, ўнг ва чап мияни ривожланириш учун ноёб машқлар мавжуд. Ота-оналар ва ўқитувчиларга бағишланган махсус саҳифаларда болалар билан қизиқарли ва сифатли вақт ўтказишни осонлаштиришга эътибор қаратилган.


Мақсадимиз – болаларнинг келажакдаги муваффақиятлари учун замин яратиш, уларга ёшлигиданоқ энг самарали маълумотларни бериш.


Табиийки, кўпчилик ота-оналар боласининг интеллектини ошириш мақсадида манба излашади. Ушбу китоб мазкур мезонларга тўла жавоб беради ва улар хоҳлаганидек, махсус ва мослаштирилган тажрибаларни таклиф этади.


– Келгусида яна қандай режа ва мақсадларингиз бор?


– Ҳали қиладиган ишларимиз ҳам, ниятларимиз ҳам кўп, – дейишди улар. – Айни пайтдаги энг асосий мақсад – «Smart Cookie Kid» китоб сериясини, яъни математика, «АBC – алфабет» ва яна бир нечта китобларни чоп этиш. Бу борадаги ишларни эса аллақачон бошлаб юборганмиз. Умуман олганда, болаларни муваффақиятга етакловчи тўпламларни ёзишда давом этамиз.


Ishonch.uz мухбири


Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ


суҳбатлашди


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0