Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қашқадарё вилояти кенгашининг IX Конференцияси
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қашқадарё вилояти кенгашининг IX ҳисобот-сайлов конференцияси
Конференцияда Қашқадарё вилояти ҳокими, сенатор Муротжон Азимов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси маслаҳатчиси, сенатор Ҳусан Эрматов, Федерациянинг ташкилий ишлар бўлими мудири ўринбосари Бобур Улуғбеков ва делегатлар иштирок этди.
Конференцияни очиб берган вилоят ҳокими воҳа ижтимоий-иқтисодий ҳаётида касаба уюшмалари катта куч ва имкониятга эга эканлигини таъкидлади.
Қайд этилганидек, бугунги кунда 3 минг 27 та бошланғич ташкилотда қарийб 617 минг аъзо бирлашган. Яқинда Шаҳрисабз туманида 30 млрд. сўм эвазига 200 ўринли “Гулнора” болалар оромгоҳи фойдаланишга топширилди. Қарши шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массивида 103 млрд. сўмлик сув спорти саройи қурилмоқда. Шаҳрисабз туманида эса 150 ўринли санаторий қурилиши бошланиш арафасида.
127 нафар делегатдан 118 нафари иштирок этган конференцияда вилоят кенгашининг 2020-2025 йиллардаги фаолиятига оид ҳисоботи ҳамда вилоят касаба уюшмаларининг навбатдаги устувор вазифалари муҳокама қилинди. Шунингдек, кенгаш тафтиш комиссиясининг фаолияти тўғрисидаги ахборот ҳам эшитилди.
Делегатлар томонидан кенгаш раиси ва раиснинг ўринбосари лавозимларига 2 нафардан номзод таклиф этилди.
Яширин овоз бериш натижаларига кўра, 98 та овоз билан амалдаги раис Бахтиёр Жўраев 5 йил муддатга қайта сайланган бўлса, 96 та овоз олган Исоқ Аҳмедовга раис ўринбосари лавозимига яна бир бор ишонч билдирилди.
Баҳодир Ҳалимов,
ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0