Ўзбекистон Конституциявий суди мажлислари интернетда трансляция қилинади
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди мажлисларини интернет орқали трансляция қилиш мажбурияти юкланди.

Президент Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни имзолаган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририга мувофиқ, фуқаролар ва ташкилотларга судга онлайн мурожаат қилиш, видеоалоқа ҳамда мобил илова орқали жараёнларда бевосита иштирок этиш имконияти яратилади. Мазкур янги тартиблар 2028 йил 1 январдан кучга киради.
Қонунга кўра, судда тўлиқ электрон иш юритиш жорий этилиб, электрон ҳужжатлар қоғоз шаклидаги ҳужжатлар билан бир хил юридик кучга эга бўлади. Шунингдек, фуқаролар ва ташкилотларнинг мурожаатларини дастлабки ўрганиш учун 15 кунгача, ишни кўриб чиқишга тайёрлаш учун эса 20 кунгача муддат белгиланди. Суд муҳокамаси бошланишидан камида беш кун олдин манфаатдор шахсларни хабардор қилиш шартлиги белгилаб қўйилди.
Бундан ташқари, Конституциявий суд ҳар йили мамлакатдаги конституциявий қонунийлик ҳолати юзасидан ҳисобот тайёрлаб, уни Президент ва Олий Мажлиснинг ҳар икки палатасига тақдим этиб боради. Қонуннинг қолган асосий нормалари 14 октябрдан эътиборан кучга кирди.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
Жамият"Ўзбекистон санаторийлари билан танишиб, Озарбайжондаги имкониятларни ҳам тарғиб қиляпмиз," – Лейла ФАТХИ делегация аъзоси
Жамият




