Ўзбекистонда одам савдосидан жабрланганларни реaбилитация қилиш янги босқичга кўтарилади

Одам савдоси — бугун глобал дунёда энг кўп кузатилаётган оғир жиноятлардан биридир. Ўзбекистонда ушбу жиноятдан жабрланган ёки жабрланган деб тахмин қилинган шахсларга манзилли ва комплекс ёрдам кўрсатиш борасида Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази муҳим ўрин тутиб келмоқда.

14:22 | 08.10.2026
•
23
Ўзбекистонда одам савдосидан жабрланганларни реaбилитация қилиш янги босқичга кўтарилади
Катталаштириш

Ушбу марказ фаолияти юзасидан ОАВ учун муҳим тадбир ташкил этилди. Унда Ishonch.uz мухбири ҳам иштирок этди.

​2008 йилда Вазирлар Маҳкамасининг 240-сон қарори билан ташкил этилган ушбу марказ бугунги кунда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимида фаолият юритмоқда. Марказ шунчаки вақтинчалик бошпана бериш билан чекланмай, фуқароларни тўлиқ реабилитация қилиш ва жамиятга қайта интеграциялашга қаратилган ягона тизим сифатида ривожланди.

Марказ томонидан кўрсатилаётган асосий хизматлар:

Ҳуқуқий ёрдам

Жабрдийдаларга уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тушунтирилади, зарур ҳужжатларни тиклаш, ижтимоий нафақалар, уй-жой ва бошқа ҳуқуқий масалаларни ҳал этишда амалий кўмак кўрсатилади.

Хавфсиз бошпана ва тиббий ёрдам

Жабрланганларни хавфсиз муҳит билан таъминлаш, зарур тиббий диагностика ва даволашни ташкил этиш;

Психологик ва ҳуқуқий кўмак

Руҳий барқарорликни тиклаш бўйича индивидуал тренинглар, шунингдек, ҳужжатларни тиклаш, уй-жой ва нафақа масалаларида амалий ёрдам кўрсатиш;

Ижтимоий ва касбий адаптация

Касб-ҳунар ўрганиш, бандликка кўмаклашиш ва оилавий алоқаларни тиклаш.

Янги босқич ва инновациялар

Президентнинг 2026 йил 3 августдаги ПФ–146-сон Фармони соҳада янги даврни бошлаб берди. Фармонга мувофиқ, жабрдийдаларни барвақт аниқлаш, уларнинг эҳтиёжларини комплекс баҳолаш ва ижтимоий хизматларга йўналтириш механизми йўлга қўйилди.

​Шунингдек, фуқароларга тезкор ва қулай мурожаат қилиш имконини берувчи «1146» қисқа рақамли ишонч телефони ва «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали хизмат кўрсатиш йўлга қўйилмоқда.

​Бундан ташқари, Марказ Халқаро миграция ташкилоти ва бошқа нуфузли тузилмалар билан фаол ҳамкорлик қилиб, халқаро экспертлар иштирокида тажриба алмашиш ва соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш ишларини изчил давом эттирмакда.

​Бундай тизимли ёндашув одам савдосидан жабр кўрган ҳар бир инсонга ўз ҳаётини хавфсизликда, қадр-қиммат билан янгидан бошлаш имконини беради.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади