Ўзбекистонда қорамоллар сони бир йилда қарийб 280 мингтага кўпайган
2023 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликларда боқилаётган йирик шохли қорамоллар сони 13,9 млн бошга етган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
10:41 | 15.11.2023
•973

Катталаштириш
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга, яъни 278 минг бошга кўпайган.
Қайд этилишича, хўжалик тоифалари бўйича таҳлиллар йирик шохли қорамоллар умумий сонининг 91,3 фоизи – деҳқон ва томорқа хўжаликлари, 7 фоизи – фермер хўжаликлари, 1,7 фоизи – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳиссасига тўғри келганлигини кўрсатяпти.
Статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг 10 ойида Ўзбекистон чет давлатлардан 185,1 млн АҚШ долларига тенг қорамол гўштини импорт қилган.
🏷️ Теглар:#қорамол
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Мақолага муносабат
Биринчи бўлиб овоз беринг
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
10:25 | 14.10.2026
09:00 | 14.10.2026
17:30 | 13.10.2026
15:45 | 12.10.2026
12:40 | 12.10.2026
15:26 | 11.10.2026







