Ўзбекистондаги 135 минг машина экологик талабларга жавоб бермайди

20:04 | 02.10.2026
•
15
Ўзбекистондаги 135 минг машина экологик талабларга жавоб бермайди
Катталаштириш

Республика бўйича 2,2 миллиондан ортиқ транспорт воситасига экологик стикер берилган. Уларнинг 1,7 миллиони — 77 фоизи «яшил», 376 мингтаси — 17 фоизи «сариқ», 135 мингтаси — 6 фоизи «қизил» тоифага киритилган.

Тошкентда рўйхатдан ўтган 793 619 та транспорт воситасининг 555 634 тасига, яъни 70,5 фоизига экологик стикер расмийлаштирилган. Шундан 486 405 таси «яшил», 35 067 таси «сариқ», 34 162 таси «қизил» тоифага мансуб.

«Автомобилсиз кун» акцияси доирасида бир кунда ўртача 50 тоннага яқин зарарли ташлама қисқармоқда.

Шунингдек, 2025 йил 1 декабрдан АИ-80 русумидаги бензиндан фойдаланиш тўхтатилгани натижасида автотранспортдан чиқарилаётган зарарли моддалар ҳажми 15 фоизга камайгани қайд этилди.

Ҳозирда Тошкент шаҳри ҳудудини «қизил», «сариқ» ва «яшил» экологик транспорт зоналарига ажратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

🏷️ Теглар:#экологик
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади