Ўзбекистонга даволаниш учун келаётган хорижликлар сони ортиб бормоқда

Ўзбекистон тиббий туризм марказига айланяптими? 10 ойда 61 мингдан зиёд хорижлик даволаниш учун келди.

13:44 | 19.11.2026
•
6
Ўзбекистонга даволаниш учун келаётган хорижликлар сони ортиб бормоқда
Катталаштириш

2026 йилнинг январь–октябрь ойларида 61 минг 736 нафар хорижий фуқаро тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Уларнинг асосий қисмини қўшни давлатлар фуқаролари ташкил этмоқда.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган хорижликлар сони 61 736 нафарни ташкил этган.

Мамлакатлар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп ташриф буюрувчилар Тожикистон фуқаролари ҳиссасига тўғри келади. Хусусан, ушбу давлатдан 29 805 нафар киши тиббий хизматлардан фойдаланиш учун келган.
Шунингдек, Қирғизистондан 18 270 нафар, Қозоғистондан 9 590 нафар, Афғонистондан 2 093 нафар ҳамда Россиядан 1 716 нафар фуқаро даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Қолган 262 нафар хорижлик эса бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.
Ушбу кўрсаткичлар Ўзбекистоннинг минтақада тиббий хизматлардан фойдаланиш учун танланаётган йўналишлардан бирига айланаётганини кўрсатади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади
Ўзбекистонга даволаниш учун келаётган хорижликлар сони ортиб бормоқда | Ishonch.uz