Ўзбекистонликлар асосан қайси соҳаларда ишламоқда?
Ижтимоий тармоқларда аҳолининг асосий қисми ўзининг қимматли вақтини ижтимоий тармоқларга сарфлаб, турли видеолар тайёрлаш орқали даромад қилаётгандек, ёки аксарияти эса мусофирликда “қора меҳнат” билан банддек кўринади. Аммо, статистикаларга кўра улар ҳар жабҳаларда фаол. Ҳўш, улар кўпроқ қайси соҳаларда кўпроқ фаолият юритишмоқда?

Миллий статистика қўмитасининг 2026 йил 22 апрелда эълон қилинган маълумотларга кўра, банд аҳоли сони иқтисодий фаолият турлари кесимида қуйидагича тақсимланган:
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги — 3 132,6 минг киши;
Ишлаб чиқариш саноати — 1 699,6 минг киши;
Улгуржи ва чакана савдо; моторли транспорт воситалари ва мотоциклларни таъмирлаш — 1 507,9 минг киши;
Қурилиш — 1 450,5 минг киши;
Таълим — 1 367,6 минг киши;
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 719,4 минг киши;
Давлат бошқаруви ва мудофаа; мажбурий ижтимоий таъминот — 637,0 минг киши;
Ташиш ва сақлаш — 584,6 минг киши;
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 389,5 минг киши;
Профессионал, илмий ва техник фаолият — 152,6 минг киши;
Бошқариш бўйича фаолият ва ёрдамчи хизматлар кўрсатиш — 114,2 минг киши;
Ахборот ва алоқа — 108,8 минг киши;
Молиявий ва суғурта фаолияти — 82,9 минг киши;
Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш — 70,7 минг киши;
Кўчмас мулк билан операциялар — 67,8 минг киши;
Санъат, кўнгил очиш ва дам олиш — 66,9 минг киши;
Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш — 66,7 минг киши;
Сув билан таъминлаш; канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш — 52,8 минг киши;
Бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш — 2 661,8 минг киши.
Ўзбекистонда банд аҳолининг энг катта қисми қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 3 132,6 минг киши, энг кам бандлик эса сув таъминоти, канализация ва чиқиндиларни бошқариш – 52,8 минг.






