Ўзбекистонликларнинг банкларга доллар сотиш ҳажми ошди
2026 йилнинг ўн ойида аҳоли банкларга 21,1 миллиард долларлик хорижий валюта сотди.

Бу ўтган йилга нисбатан ички бозорда валюта таклифи сезиларли ошганини кўрсатади. Қизиғи, аҳоли сотиб олган доллардан анча кўпини банкларга сотган. Бунинг сабаби нимада?
Марказий банк маълумотларига кўра, январь–октябрь ойларида ички валюта бозорида хорижий валютага бўлган умумий талаб 58,2 миллиард долларни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20 фоиз кўп.
Шу даврда юридик ва жисмоний шахслар томонидан банкларга сотилган валюта ҳажми 22 фоизга ошиб, 50,4 миллиард долларга етган.
Хусусан, аҳоли банкларга 21,1 миллиард долларлик хорижий валюта сотган, 12,4 миллиард долларлик валюта харид қилган. Натижада банкларда 8,7 миллиард долларлик ижобий сальдо шаклланган.
Унда ички валюта бозорини янада эркинлаштириш, валюта операцияларида рискка асосланган ёндашувни жорий этиш ва савдо механизмларини такомиллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Шунингдек, 2026–2030 йилларга мўлжалланган стратегия доирасида валюта ва фоиз хатарларини бошқариш, дериватив молиявий воситаларни жорий этиш ҳамда бозор ликвидлигини таъминлаш бўйича режалар маълум қилинди.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
Жамият





