Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 875.0613.23

  • EUR

    13 406.80-90.4

  • RUB

    124.75-0.72

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -2 C

  • 20:00

    -2 C

  • 21:00

    -3 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 21-December

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -2 C

  • 20:00

    -2 C

  • 21:00

    -3 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -7 C

  • Shanba, 21

    +2 +20

  • Yakshanba, 22

    +1 +20

  • Dushanba, 23

    +2 +20

  • Seshanba, 24

    +4 +20

  • Chorshanba, 25

    +5 +20

  • Payshanba, 26

    +6 +20

  • Juma, 27

    +7 +20

  • Shanba, 28

    +9 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзгалар ҳақидан қўрқадиганлар ҳали ҳам бор

Кишини ларзага солувчи ҳалоллик ҳикоялари...
Таҳлил
816 22:13 | 05.08.2023 22:13

Тикувчининг ҳақи Дам олиш куни.


Ўрнимдан туришга эриниб ётибман. Шу пайт эшик қўнғироғи чалинди.


«Эрталабдан ким келди экан», – деб ҳайрон бўлдим.


Турмуш ўртоғим ҳам менга ҳайрон бўлиб қараганидан сездимки, улар ҳам ҳеч кимни кутмаяпти.


Эшикка яқинлашиб, «Ким у?» – деб сўрадим.

– Дурдона тикувчи керак эди, – деди эшик ортидан нотаниш одам.

Одатда, дам олиш кунлари буюртма олмайман. Буни мижозларимнинг кўпчилиги яхши билади.


Шундай бўлса-да, эшикни очдим. Қарасам, истараси иссиқ бир аёл хижолат бўлиб турибди.


– Юнусободда яшаймиз. Анча йил илгари сизга қизларим учун сарпо тиктирган эдим. Лекин қўлим сал калталик қилиб, келишилган иш ҳақини беролмаган ва сиз бундан норози бўлган эдингиз.


Аёлни эслашга ҳаракат қилдим. Бу орада аёл қўлимга қора пакетга ўралган пул тутқазди. Йиғлаб, узр сўради.


– Ўтган давр мобайнида тушуниб етдим – бировнинг ҳақи бировга юқмас экан. Мана, омонатингизни олиб келдим. Энди кўнглим хотиржам тортди.


– Опажон, шартмас эди, чунки бу менинг эсимдан чиқиб кетган, – дея аёлни юпатган бўлдим.
Аммо у унамади.


– Қиёмат куни сиздан қарздор бўлишни истамайман, – деди-да, шошганча ортига қайтиб кетди.


Уйга кириб, бир муддат ўзимга келолмадим. Пулни санасам, 500 минг сўм экан. Нимагадир роса йиғлагим келди, ўзимни тутиб туролмадим. Ҳеч нарсадан бехабар турмуш ўртоғим ҳайрон. Воқеани эшитиб, у ҳам таажжубга тушди…


* * *


Инсофли сотувчи


Бир-икки йил олдин уйимизни таъмирлатадиган бўлдик. Зарур нарсаларни олиш мақсадида бозорга бордик. Пол учун паркет олиш мақсадида бир дўконга кирдик.


Сотувчи шошаётганини, лекин олиш ниятимиз бўлса, кутиб туришини айтгач, маҳсулотларни танлашни бошладик.


Нарх-навосини суриштирсак, бошқа дўконлардан анча арзон экан. Сифати ҳам чакки эмас. Хуллас, келишилган суммани тўлаб, маҳсулотни омбордан олиб кетадиган бўлдик. Бу орада турмуш ўртоғим сотувчи билан ўзаро телефон рақам алмашиб олишди.


Маҳсулотни олиб, уйга қайтарканмиз, тўсатдан хўжайинимнинг қўл телефони жиринглади. Уларнинг гап оҳангидан билдимки, бояги сотувчи билан гаплашяпти.


Турмуш ўртоғимнинг қиёфаси ўзгарган сайин хавотирим кучайиб бора бошлади ва гўшакни қўйган заҳоти уни сўроққа тутдим.


Билсам, сотувчи йигит бизга кечаги курс билан нарх ҳисоблаб, маҳсулот сотган экан. Бугун курс тушганини билмаган ва биздан юз минг сўм ортиқча пул олиб қўйганидан хижолат бўлиб, қўнғироқ қилибди.


Турмуш ўртоғим розиман деса ҳам, сотувчи йигит унамади. Бизга пулни қайтариш учун пластик картанинг рақамини ташлаб беришга кўндирди.


Очиғи, сотувчилар орасида ҳалол инсонларнинг ҳамон борлигидан қувондим.


Феруза РАҲИМОВА,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Таҳлил