Академик Азимбой Саъдуллаев вафот этди
Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон Миллий университети математик анализ кафедраси профессори, физика-математика фанлари доктори, юртимизнинг таниқли математик олими Азимбой Саъдуллаев 2025 йил 28 май куни, 78 ёшида вафот этди.
Академик яратган илмий мактаб, етиштирган шогирдлар ва олиб борилган фундаментал тадқиқотлар нафақат юртимизда, балки халқаро миқёсда ҳам эътироф этилган. Олимнинг «Кўп комплексли ўзгарувчили функциялар назарияси» ва «Комплекс потенциаллар назарияси» соҳасидаги илмий ишлари математика ривожида муҳим аҳамиятга эга.
Азимбой Саъдуллаевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари, шогирдлари ва бутун илмий жамоатчиликка чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз.
Maqolaga baho bering
0/50
0
0
0
0