+30C

+30C

  • O'z
  • Ўз
O'zbekiston
  • Siyosat
  • Sport
  • Jamiyat
  • Iqtisod
Xorij
  • Iqtisod
  • Siyosat
Intervyu
  • Madaniyat va ma'rifat
Kutubxona
  • Adabiyot
  • Ilmiy ishlar
  • Maqolalar
  • Kasaba faollari uchun qo’llanmalar
Boshqalar
  • Suratlar so‘zlaganda...
  • Kolumnistlar
  • Arxiv
  • O'zbekiston jurnalistlari
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Kirish

Бодлиан кутубхонасидан бошланган йўл: ўзбек тили жозибаси Оксфорд талабалари нигоҳида

49 13:21 | 01.09.2026 13:21

​Оксфорд университети талабалари учун юртимизда ташкил этилган бир ойлик "Ёзги мактаб" лойиҳасига расман старт берилди. Буюк Британиянинг энг нуфузли олий ўқув юрти вакиллари Тошкент, Самарқанд ва Бухоро каби қадимий шаҳарларимиз бўйлаб саёҳат қилиб, ўзбек тили ва маданиятини бевосита жонли муҳитда ўрганиш имкониятига эга бўлмоқда.

​Ушбу нуфузли дастур — ўз-ўзидан пайдо бўлган ташаббус эмас, балки қисқа фурсатда ўзининг амалий натижасини бера бошлаган мақсадли саъй-ҳаракатлар маҳсулидир.

Эслатиб ўтамиз, 2025-йилнинг октябр ойида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Оксфорд университетига ташриф буюриб, мазкур нуфузли даргоҳнинг "Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари" факултетида ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўрганилиши йўлга қўйилганини эьлон қилинган эди. Университетнинг машҳур Бодлиан кутубхонасида асрлар давомида сақланиб келаётган Мирзо Улуғбекнинг "Зижи Кўрагоний", Алишер Навоийнинг "Хамса", Ҳусайн Бойқаронинг "Девони Ҳусайний" каби бебаҳо дурдоналари билан танишув ана шу ўзбекшунослик ҳаракатига янги нафас бағишлаган эди.

​Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, мазкур ташаббус янги босқичга чиқди: кеча Оксфорд аудиторияларида ўзбек тили билан таниша бошлаган хорижий талабалар бугун Навоий ва Улуғбек вояга етган заминда тилимиз ва маданиятимиз жозибасини ўз кўзлари билан кашф этмоқдалар.

​Тарихий меросимизни жаҳон миқёсида танитишга қаратилган ана шундай дадил қадамлар Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги маданий нуфузини юксалтиришга хизмат қилмоқда.


Izoh qoldirish
Jo‘natish
Maqolaga baho bering
0/5

0

0

0

0

0

Maqolaga baho bering
0/5

0

0

0

0

0

Mavzuga oid