+37C

+37C

  • O'z
  • Ўз
O'zbekiston
  • Siyosat
  • Sport
  • Jamiyat
  • Iqtisod
Xorij
  • Iqtisod
  • Siyosat
Intervyu
  • Madaniyat va ma'rifat
Kutubxona
  • Adabiyot
  • Ilmiy ishlar
  • Maqolalar
  • Kasaba faollari uchun qo’llanmalar
Boshqalar
  • Suratlar so‘zlaganda...
  • Kolumnistlar
  • Arxiv
  • O'zbekiston jurnalistlari
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Kirish

Меҳнат ҳуқуқлари – эътибор марказида

158 16:57 | 10.08.2026 16:57

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясида «Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда меҳнат муносабатларидаги долзарб масалалар, касаба уюшмаларининг бугунги кундаги ўрни ва вазифалари, шунингдек, ишчи-ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.


Давра суҳбатини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳри Кенгаши раиси ўринбосари Аброр Турсуналиев очиб берди. У ўз нутқида мамлакат мустақиллиги халқимизнинг эзгу орзу-интилишлари ва аждодларимиз орзуларининг рўёби эканини таъкидлади. Шунингдек, бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар Ўзбекистон тараққиётини янги босқичга олиб чиқаётганини қайд этди.


Тадбирда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида инсон қадрини юксалтириш, меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, ижтимоий адолатни мустаҳкамлаш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган ишлар ҳақида сўз юритилди.


Бу жараёнда касаба уюшмаларига ҳам муҳим вазифалар юкланмоқда. Улар меҳнаткашларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат муносабатларида адолат ва қонунийликни таъминлашда фаол иштирок этмоқда.


Бугун касаба уюшмаларининг фаолияти фақат меҳнат муносабатлари билан чекланиб қолмаяпти. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, ходимларнинг саломатлигини тиклаш, улар учун дам олиш ва соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш каби йўналишларда ҳам ишлар олиб борилмоқда.


Давра суҳбатида таъкидланганидек, меҳнат қадри улуғланган, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинган жамиятдагина барқарор тараққиётга эришиш мумкин. Шу маънода, меҳнаткашларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва уларга муносиб шароит яратиш касаба уюшмаларининг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.


Дилдора ДЎСМАТОВА,
Жасурбек Соликов (сурат) Ishonch.uz



Izoh qoldirish
Jo‘natish
Maqolaga baho bering
0/5

0

0

0

0

0

Maqolaga baho bering
0/5

0

0

0

0

0

Mavzuga oid