Самарқандга “Ислом маданияти пойтахти” мақоми рамзий байроғи топширилди
Самарқанд шаҳрида ислом олами маданият вазирлари иштирокида “Ислом дунёсининг маънавий мероси ва маданий ифодалари: хаттотлик, мусиқа, шеърият ва ҳамжиҳатлик” мавзуидаги халқаро форуми ўз ишини бошлади.
Ислом дунёси таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ICESCO) томонидан 2025 йилда Самарқанд шаҳри “Ислом олами маданияти пойтахти” деб эълон қилиниши ва шу муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирлар доирасида ўтказилган анжуманда ICESCOга аъзо давлатлар маданият вазирлари, халқаро ташкилот ва муассасалар масъуллари, юқори даражадаги расмийлар иштирок этмоқда.
Форумда Самарқандга Ислом маданияти пойтахти мақоми берилгани ҳақидаги рамзий байроқ ва статуетка тантанали топширилди.
Maqolaga baho bering
0/50
0
0
0
0