Сохта Департамент ходими ушланди
Бош прокуратура ҳамда Департаментнинг Шахсий хавфсизлик бошқармалари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида фуқаро Ш.Н. ўзини Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходими сифатида таништириб, бир нечта фуқароларнинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Жумладан, Ш.Н. фуқароларга ўзини Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходими деб таништириб, фирибгарлик йўли билан фуқаро С.Н.дан унинг яқин таниши Н.Ш.га нисбатан ўтказилган тезкор-қидирув тадбири (мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши судга юборилган) давомида вақтинча олинган жами 292 дона 462,9 млн. сўмлик тилло буюмларини қайтариб бериш ва тергов харакатларини Н.Ш.нинг фойдасига хал қилиб бериш эвазига 2500 АҚШ доллари олганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, суриштирув харакатлари давомида Ш.Н. Гулистон шаҳрида жойлашган “Шукран” номли чойхонага бориб, овқатланганидан сўнг, чойхона маъмурияти тўловларни амалга оширишни сўраганида ўзини гўёки Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими бошлиғи “Хумоюн” деб таништириб, сўнг уларга фаолияти юзасидан солиқ текширувларини ўтказиб, чойхонани ёпиб ташлаши мумкинлигини айтиб, уларни қўрқитган ҳолда тўловларни амалга оширмасдан келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан фуқаро Ш.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёнида ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.



Maqolaga baho bering
0/50
0
0
0
0