АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу Ўзбекистонга келяпти
У икки давлат стратегик шериклик мулоқоти доирасида Ўзбекистон ҳукуматининг юқори мартабали амалдорлари билан учрашади.
АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу 4-11 ноябр кунлари Қозоғистон, Ўзбекистон ва Ҳиндистонга боради.
Лу сентябр ойида БМТ Бош Ассамблеяси доирасида бўлиб ўтган C5+1 саммити ва октябр ойида бўлиб ўтган C5+1 минтақавий алоқалар вазирлари йиғилишида эришилган келишувларни мустаҳкамлаш мақсадида Марказий Осиёдаги АҚШ делегациясига раҳбарлик қилади.
Сўнгра Дональд Лу АҚШ-Ҳиндистон “2+2” форматидаги вазирлар мулоқотига тайёргарлик кўриш ва уни қўллаб-қувватлаш учун Ҳиндистонга боради.
АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси АҚШ-Ўзбекистон стратегик шериклик мулоқоти доирасида Ўзбекистон ҳукуматининг юқори мартабали амалдорлари билан учрашиб, икки давлатнинг хавфсизлик соҳасидаги шериклигини кенгайтириш ва минтақавий муаммоларни ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилади.
Шунингдек, учрашувларда халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо ва инвестицияни диверсификация қилиш учун икки давлатнинг хавфсизлик соҳасидаги шериклигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши кутиляпти.
Бундан ташқари Лу инсон ҳуқуқлари масалалари билан шуғулланувчи фуқаролик жамияти аъзолари билан ҳам учрашиши айтилган.
“АҚШ делегацияси Қозоғистонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам Қўшма Штатларнинг икки давлат суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигига қатъий содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди”, – дейилади АҚШ Давлат департаменти баёнотида.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0