Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 920.48-7.79

  • EUR

    13 436.01-26.2

  • RUB

    130.170.51

+6C

+6C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+6c

  • Hozir

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +1 C

  • 20:00

    0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -2 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 27-December

+6C

  • Hozir

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +1 C

  • 20:00

    0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -2 C

  • Juma, 27

    +6 +20

  • Shanba, 28

    +6 +20

  • Yakshanba, 29

    +6 +20

  • Dushanba, 30

    +8 +20

  • Seshanba, 31

    +6 +20

  • Chorshanba, 01

    +6 +20

  • Payshanba, 02

    +6 +20

  • Juma, 03

    +6 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

МАРКАЗИЙ ОСИЁ МИНТАҚАВИЙ ИНТЕГРАЦИЯСИ

Унинг концепцияси, модели ва динамикаси қандай бўлиши керак?
Сиёсат
1254 10:29 | 12.09.2023 10:29

Минтақадаги беш қўшни давлат ўз мус­тақиллигини қўлга киритганига 30 йилдан ошди. Бу, гарчи, тарихан катта давр бўлмаса-да, миллий ва «минтақавий қурилиш» учун етарли муддатдир. Зотан, ­дунёнинг бошқа давлатларида шу мазмунда кечган ислоҳотлар ­тажрибаси буни исботлайди. Масалан, ушбу муддат ичида Япония, Сингапур ва Хитой каби мамлакатлар жаҳон иқтисодий-сиёсий ҳаётига япон, сингапур ва хитой «мўъжизаси» дея аталган ҳодисани тақдим эта олган. Европа эса минтақавий «бирдамлик»га киришилган 30 йил ичида нафақат интеграциянинг асосий институтларини барпо этди, балки сиёсий бирлашувни эълон қилди ва унга киришди.
Таассуфки, юқорида ишора қилганимиздек, бизда ҳудудий интеграция масаласига мудом узоқ истиқбол, ноаниқ лойиҳа ёхуд утопия сифатида қаралмоқда. Мазкур давлатларнинг минтақавий ҳамкорлиги бугунга келиб, (деярли ўн йиллик танаффусдан сўнг, шахсан Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан) тикланган бўлса-да, бу борада ҳал қилувчи учта савол ҳанузгача ечилмаган ва ҳатто чуқур ўрганилмагандек туюлади, менга. Бу, интеграциянинг концепцияси, модели ва динамикаси масаласидир.


Концепция масаласи


Концепция – бу айни ўринда нима, ким, қачон ва нега деган саволлар тўпламидир.
Кенгроқ маънода айтганда, биз интеграция бу нима, ким уни амалга оширади, у қайси жуғрофий чегараларни қамрайди, қайси муддат ичида амалга ошади ва у нега муҳим, деган саволларга аниқлик киритишимиз керак бўлади. Кўриниб турибдики, концептуал муаммо 4-5 қисмдан иборат. Аммо бугунга келиб, ушбу масалалар бўйича илмий мулоҳаза-ю мунозаралар тўхтаб қолди ва вақт ўтган сари, улар ўрнига концептуал ечимлардан узоқлаштирувчи эклектик тасаввурлар, юзаки талқинлар, ноаниқ таърифлар, адаштирувчи гап-сўзлар ­кўпайиб кетди.
Шу даражагача бордики, «интеграция» атамасининг ўзи жиддий доираларда деярли ишлатилмай қолди; унга қандайдир ёт, бегона, ортиқча истилоҳдек қаралаётир. Кўплаб сиёсатчи ва экспертлар «биз интеграция вазифасини қўймаяпмиз, биз фақат кооперацияни ривожлантиришга ҳаракат қиляпмиз», дейишни ўзларига қулайроқ билишмоқда. Ҳолбуки, улар кооперация ёки ҳамкорлик шундоқ ҳам бўлаётганини, минтақавий интеграция эса, бу умуман бошқа масала – махсус муносабатлар мажмуи эканини яхши биладилар, тушунадилар. Шу маънода, у махсус минтақавий ҳамкорлик форматини, яъни ўзига хос мазмуни, шакли ва йўналиши бўлган интеграцияни тақозо этади. Минтақавийлик хусусияти бўлган давлатлар хусусида биргина ҳамкорлик тўғрисидагина гапиришнинг ўзи етарли эмас.
Баъзи қўшниларимиз расмий ва таҳлилий доираларида шундай бир стереотип мавжудки, гўё интеграцион лойиҳа бизнинг минтақада барбод бўлган (ўз фаолиятини тўхтатган Марказий Осиё Ҳамкорлик Ташкилоти (МОҲТ) назарда тутилади). Бироқ, улар назарда тутаётган МОҲТ ўз фаолиятини нега тугатган, деган саволга аниқ ва дангал жавоб йўқ. Бундан ташқари, охирги пайтда «биз ­интеграцияга ҳали тайёр эмасмиз» деган таъкидловлар жаранглай бошлади. Лекин биз нега интеграцияга тайёр эмасмиз, бунга айнан нима ҳалақит ­қиляпти, деган савол очиқ қолаётир.
Бунинг устига охирги пайтларда айрим экспертлар ва ҳатто сиёсатчилар ғалати бир фикрни таъкидлай бошлади: гўёки минтақа мамлакатлари ўртасида интеграция негизини белгиловчи умумий қадриятлар бирлиги мавжуд эмасмиш!? Аммо парадокс шундаки, улар бир вақтнинг ўзида Ўзбекистонни Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқ (ЕОИИ)га аъзо бўлишга чорлаб, далил сифатида Марказий Осиё ва Россия халқларининг тарихий ва жуғрофий яқинлигини рўкач қилишмоқда... Албатта, бу абсурд мулоҳазадир. Қолаверса, ўрни келганда, шуни алоҳида қайд этиш керакки, «умумқадриятларга асосланган халқлар биродарлиги» деган ўлчам Марказий Осиё минтақасидан ўзга юртларда интеграция­нинг калит омили сифатида камдан-кам тилга олинади.
Ва ниҳоят, биз бугун концептуал маънода, интеграция тури бўйича бир фикрга келишимиз зарур. Бу иқтисодий интеграция бўладими, сиёсий иттифоқми, эркин савдо зонасими, умумий бозорми, шакли ва форматидан қатъи назар ушбу масала ҳозирнинг энг долзарб вазифасидир. Энди Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий кооперацияси қанчалик истиқболли, деган савол туғилиши мумкин. Мен бу саволга риторик бир жавоб ўрнида, қуйидаги тарихий фактни эслатишни жоиз билдим: 1964 йилда Бельгиянинг ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган Поль-Генри ­Спаак­­ шундай деган эди: «Рим шартномаларини ишлаб чиққанлар мазкур шартномаларга фақат иқтисодий келишувлар деб қарамаган; улар ушбу шартномаларни бўлажак сиё­сий иттифоқ йўлида муҳим бир босқич, деб билганлар». Масалага шу маънода ёндашсак, фикр юритаётганимиз мавзу атрофида мулоҳаза пайдо бўлади: шахсан Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган ва айни дамда халқ­аро жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинган Марказий Осиё давлатлари президентларининг Маслаҳатлашув учрашувлари формати ҳам шундай умид билдиришимизга асос бера оладими ёки йўқ? Бу ўринда кўп нарса шунга боғлиқ бўлади.


Модель масаласи


Модель – бу мазмун ва шакл, яъни интеграцион жараённинг институционал, юридик, иқтисодий, сиёсий таъминоти тўғрисидаги масаладир.
Айрим экспертлар АСЕАН моделини Марказий Осиё учун энг мос қурум сифатида таклиф этмоқда, баъзилар эса Европа Иттифоқи таркибидаги Скандинавия ҳамжамияти ёки Вышеград Тўртлиги моделларини маъқул деб ҳисоблайди, яна бошқалар Марказий Осиёни фақат ЕОИИ таркибида тасаввур қилади. Қизиғи, шундай бирлашмалар улгу сифатида танланяптики, уларда миллатлардан юқори турувчи инс­титутлар мавжуд эмас ва бундай ҳолатда, афсуски, интеграция мўрт ва заиф характерга эга бўлиб кўринади.
Шавкат Мирзиёев Президент этиб сайлангач, мамлакатнинг ташқи сиёсатида Марказий Осиё устувор йўналиш қилиб белгиланди. Шунга мос равишда, айнан ўша йиллар мазкур давлатлар раҳбарларининг Маслаҳатлашув учрашувлари деган янги механизм яратилди. Бироқ, шуни ҳам очиқ тан олиш керакки, бугунги кунда минтақа мамлакатлари кутилмаганда «Марказий Осиё ё Евроосиё» деган дилемма олдида туриб қолди. Ўзбекис­тонда экспертлар ва сиёсий доиралар давлатнинг ЕОИИга кириш-кирмаслик масаласи бўйича бўлинган: ЕОИИга кириш тарафдорлари ва бунга қарши бўлганлар ўз аргументларини илгари сурмоқда, аммо бу борадаги илмий ва жамоатчилик даражасидаги баҳс-мунозаралар деярли сезилмаётир. Хусусан, қўшни давлатларнинг ЕОИИдаги аъзолик тажрибаси улар учун нечоғли фойдали ва самарали бўлгани деярли ўрганилмаган. Масалан, қозоғис­тонлик экспертлар ўз давлатларининг ушбу ташкилотга аъзолигини бугунга келиб, жиддий танқид қила бошлади. Бу, албатта, бизга етарли хулоса чиқариш учун аргумент бўла олади. Масалага шу жиҳатдан ёндашадиган бўлсак, энди Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида Марказий Осиё устуворлигини амалда намойиш этиши ва буни амалга оширишда фаоллашиши мақсадга мувофиқ бўлади. Зотан, юқорида келтирганимиздек, бу мамлакатимиз ташқи сиёсатида устувор мақсад этиб белгиланган.
Модель тўғрисида гап борар экан, кўпинча, масалан, Европа Иттифоқи (ЕИ) намунаси Марказий Осиё учун тўғри келмайди, бизга кўпроқ АСЕАН шакли мос келади, деган гапларни эшитиш мумкин. ЕИ моделига қарши далиллар сифатида, Европанинг масофа нуқтаи назардан олисдаги ва у бошқа цивилизацияга мансублиги иддао қилинади. Аммо масалага шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, АСЕАН мамлакатлари ҳам биздан олисда ва уларнинг цивилизацион кўрсаткичлари минтақамизникидан фарқлидир. Аслини олганда, тадқиқотчи ва сиёсатчиларнинг ЕИ моделига қарши ва АСЕАН модели фойдасига келтирилаётган далиллари чуқур таҳлилий танқидга дош бера олмайди.
Ниҳоят, минтақалашув масаласидаги сўнгги мунозарали масала: охирги вақтларда Афғонистон бу Марказий Осиёнинг бир қисми, деган гаплар кўп янграё­тир. Минтақавий бирлашув модели ва назарияси нуқтаи назаридан бу қалтис ёндашув. Юқорида айтилганидек, модель, хусусан бирлашувнинг мазмуни, яъни таркибини кўриб чиқишни назарда тутади. Шу пайтгача беш мамлакатдан ташкил топган таркиб ҳеч қандай шубҳа ва мулоҳазаларни туғдирмаган, бироқ таассуфки, яқиндан интеграция моделини ўзгача кўриш, яъни Афғонистонни Марказий Осиёнинг бир қисми деб тасаввур қилиш ҳолати кузатиляпти. Бу ҳам тарихий, ҳам жуғрофий, ҳам сиёсий нуқтаи назардан нотўғри, ғайри илмий тасаввурдир. Айни вақтда бу концепция, 2005 йилда Россияни минтақага «қўшиш»ни эслатади: маълумки, ўшанда МОҲТ ва ЕврАзЭС деган ташкилотлар бирлаштирилди ва натижада МОҲТ ўз фаолиятини тугатди.
Агар масалага Афғонистонни Марказий Осиё минтақасига қўшиш истагидаги томонлар мантиғи бўйича ёндашадиган бўлсак, унда Хитойнинг Синизян-Уйғур Автоном вилоя­тини ҳам Марказий Осиёга «қўшиш» мумкин бўлади. Аммо ҳозирча бу ҳақда ҳеч ким гапирмаяпти. Шунинг учун Марказий Осиё таркиби фақат бешта мамлакатлардан иборат, деб ҳисоблаш керак.


Динамика масаласи


Динамика – бу тезлик ва йўналиш масаласидир.
Бошқача айтганда, биз интеграция томон қандай ҳаракатлар қилишимиз, қанақанги механизмлардан фойдаланишимиз ва қандай босқичларни босиб ўтишимиз кераклигини ҳал қилишимиз зарур. Шу тариқа, бошлаб муваффақиятли кечган, лекин сунъий узилиб қолган интеграциянинг 15 йиллик биринчи даври (МОҲ-МОИҲ-МОҲТ) ва ҳозирги даврдаги зиддиятликларга бой ҳамда эҳтиёткорона кечаётган Маслаҳатлашув учрашувлари шаклидаги кооперация орасидаги контрастни кўрса бўлади.
Жараён динамикаси нуқтаи назаридан, энди Маслаҳатлашув учрашувларидан тўлақонли институционализацияга ўтиш ва бу жараёнда тегишли давлатлар­аро ва давлатлардан юқори турадиган тузилмаларни яратиш ҳаётий заруратдир. Давлатлар ўз суверенитетини минтақавий бирлашув учун қурбон қилишни хоҳламайди, деган тезис танқидга дош беролмайди. Чунки бу ерда ҳеч қандай суверенитетни йўқотиш тўғрисида гап бормаяпти. Мазкур масалага диалектик ёндашув бизни суверенитет тўғрисида холис ва кенгроқ тасаввурга олиб чиқади, масалан, бу борадаги иддаоларни мазкур давлатлар суверенитетининг минтақавий ўлчами тўғрисидаги мулоҳазалар билан етарлича ва ишончли изоҳлаш мумкин.
Интеграция динамикаси муаммоси, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий сиёсатини кўриб чиқишни ҳам назарда тутади. Мисол учун, Марказий Осиё мамлакатлари миллий жамиятларида одамлар интеграция келажаги тўғрисида қандай ­фикрлаётгани, уни қандай тушунаётганини муҳокама қилиш муҳимдир. Шу ўринда айрим қўшни давлатларнинг чегара ҳудудларида вақти-вақти билан инцидентлар содир бўлгани ва уларни давлатлар раҳбарияти қанчалик тезкор равишда бартараф этгани сабоқли бўлди.
Шу билан бирга, минтақада интеграция асосан элитист (юқори сиёсий доираларга хос) лойиҳа-жараён бўлиб келди. Марказий Осиё мамлакатларининг экспертлар гуруҳлари ҳамда фуқаролик жамияти ушбу жараёндан деярли узилиб қолган эди. Ҳолбуки, бугун энг самарали интеграция модели деб ҳисобланган Европа интеграцияси жараёнида фуқаролик жамияти, сиёсий партиялар ва жамоат фаоллари ҳамда олимлар ва экспертлар доим муҳим роль ўйнаган. Айнан мана шу жиҳат бугун Марказий Осиё интеграцион жараёнига етишмаяпти, назаримда.
Минтақадаги интеграция динамикасига турли таҳдидлар ва геосиёсат таъсир қилиб келаётганини бугун кўпчилик эътироф этади. Эндиликда ушбу масалага ойдинлик киритиш вақти келди, деб ўйлайман. Мисол учун, ҳозиргача бизда таҳдидларга оид мулоҳазалар кўпроқ уларнинг мавжудлигини таъкидлаш билангина чекланади, лекин таҳдидларнинг таснифи ва стратегик таҳлили билан деярли ҳеч ким шуғулланмаётир. Натижада миллий ва минтақавий хавфсизлик стратегияси кўпроқ муваққат хулосалар ва субъектив ёндашувларга боғлиқ бўлиб қоляпти.
Биз кўпинча геосиёсат тилида фикр юритамиз ва мантиқан бу тўғри. Минтақа геосиёсий турбулентликлар марказида жойлашган. Геосиёсат эса «бўл ва ҳукмронлик қил» деган стратегияни кўзда тутади. Улкан давлатларнинг минтақага бўлган муносабати кўп жиҳатдан бир-биридан фарқ қилади. Ушбу фикрни тасдиқловчи мисоллар эса кўп. Бу ўринда «С5+1» номли дипломатик мулоқотлар форматларини эслатиш етарли. Бундай форматларнинг пайдо бўлиши ушбу формуладаги «1»ларнинг (АҚШ, РФ, ХХР, Ҳиндистон ва ҳ.к.) Марказий Осиё бешталиги, яъни «5»ларга нисбатан ўзгача қараши ва ўзгача сиёсатини англатади.
Сир эмаски, Марказий Осиё давлат раҳбарлари ўзларининг Маслаҳатлашув учрашувларида ҳар гал Қўшма баё­нотлар қабул қилади. Бу жуда муҳим ҳужжатлар бўлиб, уларда минтақавий ҳамкорликда эришилган ютуқлар ҳамда келажак учун янги мақсадлар баён қилинади. Бироқ, афсуски, уларнинг кўпидан жамоатчилик маълум маънода хабарсиз қолади. Эндиликда қабул қилинган ҳужжатлар асосида ишлар очиқ ва экспертлар иштирокида олиб борилса, мақсадга мувофиқ иш бўларди, деган фикрдаман. Зеро, юқорида айтганимиздек, минтақанинг интеграциялашувида жамият ва илмий жамоатчиликнинг фаол иштироки жуда зарур.


Хулоса


Ушбу қисқа мақолада учта фундаментал масала – Марказий Осиёда минтақавий интеграция концепцияси, модели ва динамикасига оид жиҳатлар кўриб чиқилди.
Минтақадаги таҳлил марказлари ва илмий жамоатчилик эндиликда шу масала ечимлари бўйича мулоҳазалар панорамасини кенгайтирса, мақсадга мувофиқ бўларди, деб ўйлайман. Юқоридаги фикрларга таяниб, шуни таъкидлаш мумкинки, бугун минтақавий муносабатлар кооперация эмас, балки интеграция тушунчаси орқали ифодаланиши керак. Таъкидланганидек, Марказий Осиё устувор йўналиш (барча қўшниларимиз учун ҳам) бўлиб қолиши керак. Яқин истиқболда минтақа раҳбарларининг Маслаҳатлашув учрашувлари доимий амал қилувчи институционал шаклга айланиши керак. Бу йўлдаги энг муҳим шарт эса интеграция истиқболлари бўйи­ча миллий жамиятлар ва ­сиёсий элиталар тафаккуридаги скептик тасаввурлар ва позицияларни тўғрилаш билан боғлиқ масала бўлиб қолади.


Фарҳод ТОЛИПОВ,
сиёсатшунос,
«Билим карвони» нодавлат
илмий муассасаси директори


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Сиёсат