Валюта UZS
  • USD

    12 559.26-59.37

  • EUR

    14 413.01-103.46

  • RUB

    160.17-0.66

+32C

+32C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+32c

  • Hozir

    +32 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +24 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 20-June

+32C

  • Hozir

    +32 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +24 C

  • Juma, 20

    +32 +20

  • Shanba, 21

    +34 +20

  • Yakshanba, 22

    +35 +20

  • Dushanba, 23

    +35 +20

  • Seshanba, 24

    +35 +20

  • Chorshanba, 25

    +29 +20

  • Payshanba, 26

    +28 +20

  • Juma, 27

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қашшоқликдан юлдузликкача: дунё футболини ларзага солган камбағал болалар

Камбағаллик – оғриқли ва синовларга тўла йўл. Бироқ у баъзан буюкликка етакловчи кучли мотивацияга айланиши мумкин. Дунёда кўплаб машҳур ва буюк шахслар борки, улар қашшоқлик ва оғир болаликни енгиб ўтиб, шон-шарафга эришганини кўриш мумкин.
262 13:31 | 18.06.2025 13:31

Ёзувчи Франц Кафка, Жек Лондон, буюк ихтиролари билан дунёни лол қолдирган Никола Тесла, уйғониш даври рассоми Рафаел Санти каби шахслар ана шундай ҳаёт синовларидан ўтган. Шу каби минглаб инсонларни қашшоқлик тўхтатмаган, аксинча, юксалиш учун асосий туртки бўлган. Маълумотларга кўра, айниқса спортчилар орасида оғир турмуш шароитига қарамай, улкан натижаларга эришган юлдузлар сони кўп. Қуйида ана шундай футбол юлдузларидан баъзиларини келтирамиз.


Криштиану Роналду



Дунёдаги энг яхши футболчилардан бири саналадиган Криштиану Роналдунинг онаси хотираларида ёзишича, у туғилмасидан аввал аборт масаласи кўтарилган. Унинг онаси Долорес бу ҳақда “Жасоратли она” номли китобида ёзади. Роналду катта оилада ўсган, болалигида ўз хонаси бўлмагани боис онаси ва икки опаси билан битта хонада яшашга мажбур бўлган. 14 ёшида мактабдан ҳайдалган ва ишлашга мажбур бўлган, бироқ онаси уни футболга қайтаришга ҳаракат қилган. “Андоринья” клубида ўйнаган пайтиёқ иқтидори билан ажралиб турган Роналду оҳир-оқибат дунё миқёсидаги юлдузга айланди.


Неймар Жуниор



Бразилиялик хужумчи Неймар Сан-Паулудаги чиқиндихона яқинида жойлашган кичик уйда улғайган. Унинг онасида ҳатто УЗИ текширувига ҳам пули бўлмаган. 12 ёшида Неймар футбол клуби билан шартнома имзолайди ва 17 ёшида профессионал дебютини ўтказади. Унга “Барселона” ва “Реал Мадрид” каби клублар қизиқиш билдирган. Бугунги кунда Неймар жаҳоннинг энг таниқли ва бой футболчиларидан бири ҳисобланади.


Златан Ибрагимович



Златан Ибрагимович – Швеция терма жамоасининг собиқ сардори ва “The Guardian” нашри томонидан 2013 йилда дунёдаги учинчи энг яхши футболчи деб эътироф этилган юлдуз. У 1981 йили Югославиядан келган муҳожирлар оиласида туғилган. Ота-онаси икки ёшида ажрашган ва Златан уни қаттиққўл онаси билан катта бўлган. Камбағаллик, миллий камситиш ва муҳожирлик синовларига қарамай, у футбол орқали бутун дунёга ўзини танитди.


Диего Армандо Марадона



Тарихдаги энг яхши футболчилардан бири саналадиган Марадона 1961 йилда Аргентинадаги Вилла Фиорито номли қашшоқ маҳаллада туғилган. Отаси Дон Диего қурилиш ва заводда ишлаб, етти фарзандни боқишга уринади. 15 ёшида у профессионал футболчига айланади ва оиласига моддий ёрдам беради. 21 ёшида “Барселона”га жаҳон рекорди асосида ўтади. 2020 йилда юрак хуружи натижасида вафот этган Марадона дунё футболининг рамзига айланган эди.


Лионел Месси



Аргентинадаги Росарио шаҳрида ишчи табақадан бўлган камбағал оилада туғилган Лионел Мессида 11 ёшида ўсиш гормони етишмаслиги аниқланган. Бу даволаш жараёни жуда қиммат бўлгани учун оила бу харажатни қоплай олмасди. Унга “Барселона” клуби ёрдам қўлини чўзади ва уни Испанияга чақириб, тиббий харажатларни ўз зиммасига олади. Шу тариқа Мессининг дунё футболидаги афсонавий карьераси бошланган. У ҳозир ҳам оддийлиги ва эҳсон ишлари билан танилган юлдузлардан.


Оғир болалик, қашшоқлик ва муҳтожлик кўпинча инсонларни синдириши мумкин. Аммо юқоридаги юлдузлар мисолида кўриб турибмизки, ирода, меҳнат ва ишонч орқали ҳар қандай муваффақиятга эришиш мумкин.


Мафтуна КАРИМОВА,
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид