Валюта UZS
  • USD

    12 559.26-59.37

  • EUR

    14 413.01-103.46

  • RUB

    160.17-0.66

+32C

+32C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+32c

  • Hozir

    +32 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +24 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 20-June

+32C

  • Hozir

    +32 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +24 C

  • Juma, 20

    +32 +20

  • Shanba, 21

    +34 +20

  • Yakshanba, 22

    +35 +20

  • Dushanba, 23

    +35 +20

  • Seshanba, 24

    +35 +20

  • Chorshanba, 25

    +29 +20

  • Payshanba, 26

    +28 +20

  • Juma, 27

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Акмал Бурхонов: Аноним криптоҳамёнлар, сунъий интеллект ёрдамида сохта маълумотлар тарқатиш авж олмоқда

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида «Рақамли трансформация даврида ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятидаги замонавий чақириқлар ва таҳдидлар» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади.
Жамият
86 14:53 | 19.06.2025 14:53

Ушбу конференция 30 дан ортиқ давлатдан келган 100 дан зиёд экспертларни — етакчи олимлар, амалиётчи мутахассислар, соҳавий ташкилот ва муассасалар вакилларини бирлаштирди. Конференцияда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида фан ва таълим, замонавий ёндашувлар ва чақириқлар, рақамли криминалистика ва тергов фаолиятини ташкил этишнинг янги усуллари, рақамли даврда коррупсия, жиноий даромадларни ювиш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.


Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов:
–Ўзбекистонда сўнгги йилларда рақамлаштириш жараёнлари кенг қамровли тарзда ва шиддат билан амалга ошириб келинмоқда. Электрон ҳукумат, давлат харидларининг автоматлаштирилган платформалари, онлайн реестрлар ва рақамли хизматлар нафақат маъмурий жараёнларни соддалаштирди, балки очиқлик ва ҳисобдорликни таъминлашнинг муҳим воситасига айланди.Бироқ, рақамли инфратузилманинг кенгайиши билан бирга, янги хавф-хатарлар ҳам юзага келмоқда. Масалан, коррупсион ҳаракатлар янги технологик муҳитга мослашмоқда, коррупсиянинг анъанавий ҳуқуқий таърифларга эга бўлмаган янги шакллари пайдо бўлмоқда. Бу ҳолат нафақат техник ечимларни, балки коррупцияга қарши кураш консепциясини ҳам қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.


Бугунги кунда кибермаконда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилаётган янги форматдаги коррупсиявий ҳаракатларнинг гувоҳи бўляпмиз. Бундай ҳаракатлар орасида автоматлаштирилган тизимларда маълумотларни сохталаштириш, дастурий алгоритмларга ноқонуний аралашув, давлат харидларида рақамли тил бириктиришларни амалга ошириш, электрон изларни йўқотиш, хизмат ваколатларидан фойдаланиб қарорларга таъсир қилиш кабилар шулар жумласидандир.


Бундан ташқари, таҳлиллар, рақамли коррупциянинг трансмиллий тус олаётганини ҳам кўрсатмоқда. Масалан, оффшор платформалар, аноним криптоҳамёнлар, сунъий интеллект ёрдамида сохта маълумотлар тарқатиш, коррупсия схемаларини автоматлаштириш орқали амалга оширилаётган ҳаракатларни санаб ўтишимиз мумкин.


Шу боис, Ўзбекистонда ҳам "кибермаконда коррупция"га қарши тизимли ёндашувларни ишлаб чиқиш ишлари бошланди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги Фармони билан кибермаконда коррупцияга қарши самарали механизмларни яратиш вазифаси белгиланди. Мазкур вазифа ижроси доирасида махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4243 16:57 | 05.08.2023