Валюта UZS
  • USD

    12 618.63-49.51

  • EUR

    14 516.47-124.1

  • RUB

    160.83-0.32

+34C

+34C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+34c

  • Hozir

    +34 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +29 C

  • 22:00

    +28 C

  • 23:00

    +26 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 19-June

+34C

  • Hozir

    +34 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +29 C

  • 22:00

    +28 C

  • 23:00

    +26 C

  • Payshanba, 19

    +34 +20

  • Juma, 20

    +33 +20

  • Shanba, 21

    +35 +20

  • Yakshanba, 22

    +37 +20

  • Dushanba, 23

    +37 +20

  • Seshanba, 24

    +37 +20

  • Chorshanba, 25

    +31 +20

  • Payshanba, 26

    +29 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

«Янги Ўзбекистонда муносиб раҳбар бўлишга арзийманми?» – Шерзодхон Қудратхўжа Президент даъватига муносабат билдирди

16 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан видеоселектор йиғилиши жамоатчилик орасида акс-садо бермоқда.
Сиёсат
242 18:08 | 18.06.2025 18:08

Жумладан, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ўз муносабатини қуйидагича баён этди:



“Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги кўп селекторларда иштирок этганман, лекин бугунгиси, назаримда, бошқача бўлди.



Дунё, замон таҳдидлари, чақирувлари кундан-кунга кучаймоқда. Хусусан, сўнгги ҳафтадаги Эрон ва Исроил ўртасидаги уруш. Минтақадаги ушбу вазият Ўзбекистонга таъсир қиладими? Албатта, таъсир этади. Ўзбекистон жўғрофий жиҳатдан денгизларга чиқиши энг қийин икки давлатнинг биридир. Деярли 40 миллионлик Ўзбекистонга кириб келадиган хомашё таннархига, албатта, жиддий таъсир этади ва экспорт, логистика нархлари ошади ҳамда қўшимча маблағ талаб этади ва бу маҳсулот таннархига ўз таъсирини ўтказади. Ушбу ҳолат реал даромад миқдорини камайтиради. Бу тожсимон вирус пандемиясидан кейин оёққа тураётган иқтисод учун ҳам бир зарба, аслида.



Бугунги узоқ вақт давом этган видеоселекторда Давлат раҳбари томонидан маъмурий ислоҳотлар янги босқичга кўтарилди. Вилоят ва туман ҳокимларига “Проактив” бўлиш топшириғи берилди. Проактивлик бу ўзидан шижоат чиқиб, юқоридан топшириқ бўлишини кутмасдан ўзидан билиб, камчиликларни олдиндан кўра олиш ва бартараф этишдир. Халқ билан “feedback” усулида ишлаш. Иккинчидан, давлатимиз раҳбари 9 йил илгари сурган ғояга яна бир бор урғу берди, яъни одамларни эшитиш, ҳудудларга чиқиш керак, халқ розилиги учун барча кучларни сафарбар этиш муҳимлиги таъкидлади.



Ҳокимлар ҳам ўзгармоқда, улар 10 йил илгариги пахта, буғдой билан шуғулланадиган раҳбар эмас, балки ўзининг бюджетига эга ва уни зарур соҳаларга йўналтирадиган пешқадамлардир. Агар пойтахт ва йирик шаҳарларда одамларни жиғига тегаётган масалалар тирбандлик бўлса, чекка туманларнинг сув таъминоти, бошқа ижтимоий масалалар қийнайди. Ҳокимлар ҳам энди яхши ишласа, шунга яраша рағбатлантирилади. У меҳнати орқали қўшимча рағбат олса, коррупциявий ҳолатларнинг олди олинади.



Кейинги масала «Халқ қабулхоналари». Улар бамисоли, чиндан ҳам “диспетчерлик” марказларига ўхшаб қолган эди. Бизга ҳам баъзи мурожаатлар келганда, бу сезилар эди. Энди бу тизим ҳам ислоҳ қилинади.



Селекторлардан кўзланган асосий мақсадлардан бири ижро интизомига бағишланди. «Бир нарсани тўғри тушуниб олиш зарур. Туман бўғини самарали ишламаса, юқоридан қандай топшириқ туширилмасин, кўзланган мақсадларга эришиб бўлмайди», дейди муҳтарам Президент.



Ўтган беш ойда мамлакатимизда саноат 6,4 фоизга ўсиб, биринчи марта 375 трлн сўмга етди. Экспорт 18 фоизга ошиб, $8,3 млрд ни ташкил этди. Хорижий инвестициялар 46 фоизга ошиб, $15 млрдни ташкил этди. Қиймати $3 млрд 2,5 мингдан зиёд янги қувватлар ишга тушди, 2 миллион 400 минг одам даромадли бўлди.



Ўз нутқи сўнггида Президент Шавкат Мирзиёев барча раҳбарларни ватанпарвар бўлишга, пастга тушиб халқ билан бирга ишлашга ва бугунги «Янги Ўзбекистонга раҳбар бўлишга арзийманми?», деган саволни ўзига бериши кераклигини айтиб, даъват қилди.



Президент маслаҳатчилари, Ҳукумат аъзолари, вазирлар, ҳокимларнинг ҳисоботи тингланди, улар аниқ топшириқлар олишди, ўйлайманки, энди ижро тизими ҳам жиддий ўзгаради. Ҳаммамиз ўзимизга кераклича хулоса олдик, деб ўйлайман” – дейди Шерзодхон Қудратхўжа.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Сиёсат