Валюта UZS
  • USD

    12 831.81-25.54

  • EUR

    14 606.45-66.36

  • RUB

    163.750.3

+25C

+25C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+25c

  • Hozir

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 06-June

+25C

  • Hozir

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 06

    +25 +20

  • Shanba, 07

    +28 +20

  • Yakshanba, 08

    +31 +20

  • Dushanba, 09

    +29 +20

  • Seshanba, 10

    +30 +20

  • Chorshanba, 11

    +32 +20

  • Payshanba, 12

    +26 +20

  • Juma, 13

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Аутизм нега кўпаймоқда?

Аутизм — бу болалардаги мия фаолиятининг ривожланишига таъсир қилувчи неврологик хусусиятдир. Унинг илк белгилари одатда 1,5–3 ёшгача намоён бўлади. Болада мулоқотда сусткашлик, бошқаларга қизиқиш билдирмаслик, гапиришда қийинчилик  билан кузатилади.
Жамият
738 12:13 | 26.05.2025 12:13

Аутизмнинг сабаблари нималар?



Мутахассислар аутизмни психик эмас, балки неврологик ҳолат деб ҳисоблайдилар. Унинг келиб чиқишида бир неча омиллар — ирсий хусусиятлар, ҳомиладорлик давридаги инфекциялар, перинатал гипоксия (туғруқ вақтида кислород етишмовчилиги), метаболик бузилишлар ва экологик омиллар иштирок этади.


Тадқиқотларга кўра, ҳар 500 нафар боладан бири аутизм спектридаги бузилишлар билан дунёга келади. Бу ҳолат ўғил болаларда қизларга нисбатан 4 баравар кўпроқ учрайди.



Белгилари:



Аутизмнинг асосий белгилари бола гапиришни кеч бошлаши, атрофидаги одамларга нисбатан қизиқиш билдирмаслиги, кўзга тикилиб қарамаслиги, ўйинларда қатнашмаслиги, қўлларини силкитиш, битта нарсага қаттиқ боғланиш каби стереотипик хатти-ҳаракатларда намоён бўлади. Масалан, бола музқаймоқ олса ҳам завқ билдирмаслиги мумкин.


Баъзан бола нормал ривожланиб, кейинчалик ортга қайтиш кузатилади — бу регрессив аутизм деб аталади.


Шунингдек, бола мантиқсиз сўзлар айтиши, "мен" ўрнига "сиз" дейиши, телевизордаги рекламаларни такрорлаши мумкин. Режимдаги ўзгаришларга қаттиқ қаршилик кўрсатиши, битта идишдан овқатланиш ёки муайян йўлдан юришга қатъий боғланиши мумкин.


Қўшимча аломатлар: тана ва саломатлик билан боғлиқ ҳолатлар


Аутизмли болаларда кўпинча овқат ҳазм қилиш муаммолари — ич қотиши ёки диарея, иммунитетнинг пастлиги, аллергия, инфекцияларга мойиллик ва витамин етишмовчилиги (айниқса B6, B12, C, A ва E) кузатилади. Баъзи ҳолларда оғир металлар билан заҳарланиш белгилари ҳам учрайди.


Аутизмдаги истеъдодли болалар



Аутизм билан яшаётган баъзи болаларда юқори иқтидор намоён бўлади. Улар нотиқлик, кучли эслаш қобилияти, ноёб мусиқий маҳоратга ёки арифметик қобилиятларга эга бўлишлари мумкин. Бу ҳолат аутизмга эга барча болаларда кузатилмайди, аммо бундай истисно ҳолатлар орқали жамиятдаги стереотиплар енгиб борилаяпти.



Қандай ташхис қўйилади?



Аутизм махсус қон ёки УТТ таҳлили билан аниқланмайди. Ташхис боланинг хатти-ҳаракатини кузатиш, мулоқот қобилиятини баҳолаш орқали қўйилади. Диагностика жараёни икки босқичда амалга оширилади:


1. Скрининг тестлари: 1,5–2 ёшда ўтказилади. Боланинг ёшига мос асосий кўникмаларини аниқлашга қаратилган.


2. Кенг қамровли баҳолаш: невролог, педиатр, психолог ва психиатрлар томонидан ўтказилади. Қўшимча равишда қон таҳлиллари, эшитиш ва кўриш тестлари, генетик ва метаболик таҳлиллар ўтказилиши мумкин.


Мутахассисларнинг таъкидлашича, боланинг ақлий салоҳияти ва ривожланиш даражаси аутизм прогнозини белгилайди. Баъзи болаларда ақлий заифлик бўлса, бошқаларда маълум соҳаларда юқори қобилиятлар кузатилади.



Аутизмни даволаш мумкинми?


Аутизм бутунлай йўқолмайди, аммо тўғри ташхис ва эрта реабилитация орқали боланинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиш мумкин. Мутахассислар томонидан тайинланган терапиялар — логопед, дефектолог, психотерапевт, шунингдек, остеопатик машғулотлар болага жамиятга мослашишга ёрдам беради. Ҳар қандай усуллардан фойдаланишда боланинг индивидуал ҳолати ҳисобга олиниши жуда муҳим.



Нима қилиш керак?



Агар фарзандингизда аутизмга хос белгилари бор деб шубҳалансангиз, дарҳол мутахассисларга мурожаат қилинг. Эрта ташхис ва фаол парвариш аутизмли болалар учун муҳим ҳаётий фарқни яратади. Бу мураккаб ҳолатни тушуниш, фарзандингизни тўғри тарбиялаш ва унинг иқтидорини аниқлаш орқали сиз унга янги имконият эшикларини очасиз.



Олтиной Мўминова,


Жаҳон тиллари университети халқаро журналистика


факультетининг 2-босқич талабаси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4150 16:57 | 05.08.2023