Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 920.48-7.79

  • EUR

    13 436.01-26.2

  • RUB

    130.170.51

-2C

-2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-2c

  • Hozir

    -2 C

  • 01:00

    -2 C

  • 02:00

    -2 C

  • 03:00

    -2 C

  • 04:00

    -3 C

  • 05:00

    -3 C

  • 06:00

    -4 C

  • 07:00

    -3 C

  • 08:00

    -3 C

  • 09:00

    -2 C

  • 10:00

    -0 C

  • 11:00

    +2 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +2 C

  • 19:00

    +1 C

  • 20:00

    -0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 27-December

-2C

  • Hozir

    -2 C

  • 01:00

    -2 C

  • 02:00

    -2 C

  • 03:00

    -2 C

  • 04:00

    -3 C

  • 05:00

    -3 C

  • 06:00

    -4 C

  • 07:00

    -3 C

  • 08:00

    -3 C

  • 09:00

    -2 C

  • 10:00

    -0 C

  • 11:00

    +2 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +2 C

  • 19:00

    +1 C

  • 20:00

    -0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • Juma, 27

    -1 +20

  • Shanba, 28

    -2 +20

  • Yakshanba, 29

    3 +20

  • Dushanba, 30

    +3 +20

  • Seshanba, 31

    +4 +20

  • Chorshanba, 01

    +2 +20

  • Payshanba, 02

    +3 +20

  • Juma, 03

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Дунёдаги илк университет Бухорода очилган –энг қадимий ОТМ лар рейтинги

Кўпинча илм-фан цвилизацияси, илк илм даргоҳлари тўғрисида гап кетганда, бот-бот Европа тилга олинади. Лекин, аслида дунёдаги биринчи олий таълим муассасаларига бугун Ўзбекистон ворис бўлган ҳудудда асос солинганини кўпчилик ҳам билмайди.
132 12:21 | 26.12.2024 12:21

Ҳа, бугун Томас Эдиссон ихтиро қилган лампочкада исинаётган ўзбеклар ўтмишда бутун дунёни ақл-заковати билан ёритганди... Ҳаттоки, дастлабки олий таълим даргоҳи ҳам Бухорода қад ростлаган. Кейинчалик ер юзида бирин-кетин турли йўналишдаги университетлар пайдо бўла бошлади. Ушбу мақолада ана шундай энг дастлабки олий таълим муассасалари рейтинги билан таништирамиз:


Бухоро, “Фаржак” мадрасаси 1200 ёшда



Нафақат Ислом оламида, балки дунёда ҳам илк университет саналадиган “Фаржак” мадрасаси IХ аср бошида Бухорода қад ростлаган. Ушбу даргоҳга ҳанафий мазҳаби фақиҳларидан бўлган Абу Ҳафс Кабийр Бухорий томонидан 800 йилларда асос солинган. Мадраса сўзи араб тилидан олиган бўлиб, луғатда: “Дарс ўқиладиган жой, дарсхона” маъноларини билдиради. Мусулмон мамлакатларида ўрта ва олий диний ўқув юртлари “ мадраса” деб аталган. Абу Бакр Наршахийнинг “Бухоро тарихи” асарида келтирилишича, “Форжак” мадрасаси 937 йил Бухорода содир бўлган катта ёнғин оқибатида ёниб кетган.


Марокаш, Ал-Қаравиййин университети, 1165 ёшда



Дунёдаги энг қадимги университетлар рўйхатининг иккинчи ўрнини 859 йилда қурилган Ал-Қаравиййин университети банд қилади. Ушбу университетга Марокашнинг Фез шаҳрида асос солинган.



Туркия, Константинопол университети, 1139 ёшда



Университет 855-856 йилларда Теодосий II томонидан ёшларга фалсафа, тиббиёт, риторика ва ҳуқуқни ўргатиш учун ташкил етилган. Константинопол университети Ғарбий Европада олий таълимнинг ривожланишига катта таъсир кўрсатди. Баъзи тарихчилар, асосан, юнонлар, Константинопол университетини Европадаги биринчи университет деб билишади. 1139 ёшда.


Ал-Азҳар университети, Миср, 1054 ёшда


Ал-Азҳар университети – oliymahad.uz


Маълумотларга кўра, ушбу университет Мисрнинг Қоҳира шаҳрида 970 йил Ал-Азҳар масжидида мадраса сифатида пайдо бўлган ва 988 йилда Фотимийлар томонидан расман тасдиқланган. 975 йилдан бошлаб, масжидда шиалик асослари бўйича маърузалар ўқилади. Кейинчалик вазир Яқуб бин Калёс ўқув режасини тузиб, бир гуруҳ ўқитувчиларни ишга олди ва талабаларни жалб қилди. Ал-Азҳарга кўплаб хорижликлар ўқиш учун келган. Дастлаб, машғулотлар тўғридан-тўғри масжид ҳовлисида олиб борилган, аммо шаҳар ташқарисида талабалар кўп бўлганлиги сабаб улар учун махсус яшаш жойлари (ривок) қурилган. Ал-Азҳар университет тизими иқтидорли талабалар учун ташриф буюрган профессорлар ва стипэндиялардан фойдаланишни ўз ичига олади.


Низомийия мадрасаси, Ироқ, 959 ёшда


Медресе Низамия и их вклад в исламскую цивилизацию | Исламосфера


Низомийия — XI асрда Низом ал-Мулк томонидан очилган бир қанча исломий таълим муассасалари (мадрасалар) гуруҳи. Салжуқийлар давлатида барпо бўлган. Низомиянинг номи уларни қуриш ташаббускори номидан келиб чиққан. Мадрасалар салжуқийлар салтанатининг дастлабки босқичида қурилган. Низомийлар мусулмон оламидаги биринчи олий ўқув юртлари бўлиб, таълим жараёни яхши йўлга қўйилган эди.


Болония университети, Италия, 936 ёшда


Болонский университет, Болонья, Италия: 10 лучших отелей поблизости


Болония — Италия давлат университети бўлиб, Ғарб дунёсидаги енг қадимги университетдир. Италиянинг Болоня шаҳрида жойлашган. Университет низомларининг биринчи маълум нашрлари 1317 йилга тўғри келган бўлса-да, унинг негизи сифатида ривожланаётган ҳуқуқ мактаби XI асрдан бери мавжуд эди. Айрим тарихчиларнинг фикрича, унинг ташкил топган йили 1088 йил.


Оксфорд университети, Англия, 924 ёшда


Оксфордский университет (University of Oxford) - стоимость обучения в  Оксфорде в год, факультеты - StudyLab


Оксфорд — Буюк Британиянинг Оксфорд шаҳридаги давлат университети. Дунёдаги энг қадимги университетлардан бири саналади. Яна бир ўзига хос жиҳати Британия оролларидаги биринчи инглиз тилидаги университет саналади. Университет ташкил этилганининг аниқ санаси номаълум бўлса-да, у ерда 1096 йилларда ҳам таълим бўлганлиги ҳақида далиллар мавжуд. У Буюк Британия ва Ирландиянинг "эски университетлари" гуруҳига, шунингдек, Буюк Британиядаги энг яхши 24 та университетнинг «Элита Расселл» гуруҳига киритилган.


Париж университети, Франция, 874 ёшда



«Париж» университети Париждаги етакчи университет бўлиб, 1150-1970 йилларда фаолият кўрсатган. У Европадаги иккинчи энг қадимги университет ҳисобланади. Расмий равишда 1200 йилда Франция қироли Филипп II томонидан ташкил этилган ва 1215 йилда Папа Иннокент III томонидан тан олинган.


Кембридж университети, Буюк Британия, 815 ёшда


Cambridge University


Кембридж - Буюк Британиядаги энг йирик давлат университетидир. Бу мамлакатда Оксфорддан кейин иккинчи энг қадимий университет саналади. Бу ерда Исаак Нютон ва Жеймс Максвелл, Чарлз Дарвин ва Лорд Келвин, Пол Дирак каби машҳур шахслар таҳсил олган ва ишлаган.


Монпеле университети, Франция, 735 ёшда


School Trips to Montpellier | Halsbury Travel


Монпеле университети Франциядаги энг қадимги ва етакчи таълим муассасаларидан биридир. У мамлакат жанубидаги Монпеле шаҳрида жойлашган. Университет 1289-йилда ташкил етилган. Университет дунёнинг ТОП–300 та энг яхши университетлари қаторига кирган. 1970 йилда муассаса учта алоҳида университетга бўлинган, булар: Монпеле I университети, II университети, Пол Валери университети, Монпеле III университети.


Мафтуна Каримова,
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид