Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 920.48-7.79

  • EUR

    13 436.01-26.2

  • RUB

    130.170.51

-1C

-1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-1c

  • Hozir

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 27-December

-1C

  • Hozir

    -1 C

  • Juma, 27

    -1 +20

  • Shanba, 28

    -2 +20

  • Yakshanba, 29

    +3 +20

  • Dushanba, 30

    +4 +20

  • Seshanba, 31

    +3 +20

  • Chorshanba, 01

    +3 +20

  • Payshanba, 02

    +0 +20

  • Juma, 03

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Кўп нарсага чора бордур, лекин шанғиллаб турган шантажчи аёлга бас келолмайсан

Жамият
118 11:25 | 26.12.2024 11:25

Бир акамиз қўнғироқ қилди:


– Тушинг, жумага бирга борамиз.


Тушдим. Бирга мачитга кириб чиқдик.


– Биратўла тушлик қилиб кетақолайлик. Кейин сизни ташлаб қўяман.


Бирга лағмон едик. Машина чиқиб, олд ўриндиқда ўтирдим. Кўп ўтмай, телефон овози эшитилди. Акага қарадим, у менга, кейин икковимиз ҳам телефонларимизга қарадик. Икковимизникиям жирингламаётганди. Овоз мен ўтирган ўриндиқ тагидан келарди.


– Кимнингдир телефони қолиб кетибди шекилли, бир четга тўхтанг, олайлик.


Тўхтадик, қўл суқиб телефонни олдим. Лекин тугмани босишга улгурмадим. Телефон блокланган бўлсада, 12 марта қўнғироқ бўлганини кўрсатиб турарди. Очолмадим, яна жиринглашини кутдим. Бир минут ўтмай кутилган қўнғироқ бўлди. Олдим:


– Ҳей, ҳаромхўр ўғри! Қаердасан?! Телефонни олиб кетаман деб ўйладингми? Билиб қўй, ернинг тагидан бўлса ҳам топаман!


– Опа, шошманг. Телефонингиз акамизнинг мошинасида қолиб кетган экан. Биз жумага...


– Эй қулоққа тепма! Икки соатдан бери тинмай қиламан. Ҳозир қўлимга олиб келмасанг, қон қустираман. Мелисахона дарвозаси олдида турибман.


Овоз ўчди. Ҳайратдан мен ҳам ўчдим. Таниш акага қарадим. У ҳам телефоннинг карнайидан янграган овозга ҳанг-манг бўлиб турарди.


– Э-э, тирикчилик қурсин. Ҳали бир аёлни қизи билан миндиргандим. Шуларники тушиб қолган бўлса керак. Ўзи ранги совуқроқ эди. Юринг, тезроқ айтган жойига олиб бориб берайлик.


Манзилга етгунча бўлган етти-саккиз дақиқа ичида икки марта қўнғироқ бўлди ва яна роса гап билан “сийландим”. Акамиз йўлнинг бу тарафида тўхтади ва шундай деди:


– “Разворот” қилиб ўтирмай, йўлдан ўтиб бериб келақолинг...


Биламан, ўзи дуч келгиси келмаяпти, буни танимайди, индай олмайди, деб мени туширяпти. Тўғри тушундим ва бордим. Чиндан ҳам ички ишлар бўлими олдида кўзлари совуқ чақнаб турган аёл ва қизи турарди. Бориб телефонни узатдим, у қўлимдан юлқиб олди ва шанғиллади:


– Қани ҳалиги ўғри? Ҳозир ёзиб бериб, бир пасда топтирмоқчи эдим. Суриштираётганимни билиб қолиб, сени жўнатдими?


– Ҳой опа, ўзингизни босинг. Телефонингиз мошинага тушиб қолган экан. Биз билмай жумага кириб кетибмиз.


– Бу эртагингни болангга айтасан! Соат уч бўляпти, қанақа жума? Сенга ўхшаганларнинг кўпини кўрганман. Уйингни куйдирвормай яна...


Аёлнинг айрим гапларини ёзиб ҳам, айтиб ҳам бўлмайди. Яхшики гап қайтармаяпман. Йўқса юмдалаб ташлашдан ҳам тоймасди. Секин ортимга бурилиб қайта бошладим. Лекин ортимдан шанғиллаш тинмади:


– Бу ҳаромхўрларни мана шундай қўрқитмасанг индамай олиб кетаверади. Айтдимку сенга, ёзиб беришимни билгани учун оёғи куйган товуқдай югуриб келди мана. Олиб келмаганда итнинг кунини солардим...


Бефойда эди ниманидир тушунтириш, беҳуда эди гапириш. Аёлнинг шаллақиси ва шантажчисига бас келиб бўлмасди барибир.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

1

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (1)

Усмонхон

12:53 | 26.12.2024

Ассалому алайкум. Шунмнг учун ҳам доим нима иш бошласангиз, қаерга кирсангиз алъатта Тавҳедни ўқинг. Ҳамда доим Астағфируллоҳни зикр қилиб юриш ҳам фойдали.

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

1

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2532 16:57 | 05.08.2023