Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 935.2739.72

  • EUR

    14 367.2028.64

  • RUB

    160.471.09

+36C

+36C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+36c

  • Hozir

    +36 C

  • 18:00

    +35 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +22 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 14-May

+36C

  • Hozir

    +36 C

  • 18:00

    +35 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +22 C

  • Chorshanba, 14

    +36 +20

  • Payshanba, 15

    +37 +20

  • Juma, 16

    +38 +20

  • Shanba, 17

    +36 +20

  • Yakshanba, 18

    +26 +20

  • Dushanba, 19

    +28 +20

  • Seshanba, 20

    +30 +20

  • Chorshanba, 21

    +34 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Хусусий университетда ўқитувчиларга меҳнат таътили учун пул тўланмайдими?

Жамият
92 09:56 | 14.05.2025 09:56

Ассалому алайкум. Мен хусусий университетда ўқитувчи лавозимида ишлайман, 56 кунлик таътилда таътил пули берилмас экан, бу қонунчиликда тўғрими?


Саволга Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси, эксперт Муҳаммадамин Каримжонов ушбу мурожаатга батафсил жавоб беради.


Мутлақо нотўғри. “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун 14-моддаси 3-қисмида давлат таълим ташкилотларининг педагогларига давомийлиги кўпи билан 56 календар кундан иборат бўлган ҳақ тўланадиган ҳар йилги асосий узайтирилган меҳнат таътили кафолатланади. Айримлар мана шу нормани асос қилиб, нодавлат таълим ташкилотларининг педагог ходимларига 56 кун берилмайди, камида 21 кун берса ҳам бўлади дейишаётган бўлиши мумкин.


Лекин МК 218-моддасига кўра ҳар йилги асосий узайтирилган таътиллар айрим тоифадаги ходимлар учун ҳам улар меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларига ҳамда бошқа ҳолатларга қараб белгиланади. Бундай таътиллар олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларнинг рўйхати ва ушбу таътилларнинг давомийлиги қонунчиликда белгиланади.


Педагоглар эса юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар жумласига киради! Давлат ташкилотидаги педагог юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглигини бошдан кечирадику, нодавлатдагилар эса йўқми?


МК 501-моддасига кўра, таълим ташкилотларининг педагог ходимларига ҳафтасига ўттиз олти соатдан ортиқ бўлмаган иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланади ва йиллик узайтирилган меҳнат таътили берилади. Педагог ходимлар иш вақтининг аниқ давомийлиги ва йиллик узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланади.


Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 26-июндаги 263-сон қарори педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрларини белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили ва қўшимча таътиллар давомийлиги меъёрларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:


МК 501-моддасида педагог ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари сифатида педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


Диққат! Эътибор беринг, юқоридаги қонунчилик ҳужжатларида таълим ташкилотлари давлат ёки нодавлатга ажратилмаган. Яъни юқоридаги йиллик узайтирилган таътил билан боғлиқ талаблар, нафақат давлат, балки хусусий таълим ташкилотлари(университет, мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари ва бошқалар)га ҳам бирдек тааллуқли.


Бундан ташқари, "Таълим тўғрисида"ги Қонун 3-моддасига эътибор беринг, унга кўра давлат аккредитацияси — давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари, шунингдек нодавлат таълим ташкилотлари (бундан буён матнда таълим ташкилотлари деб юритилади) фаолиятининг давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига ҳамда ўқув дастурларига мувофиқлигининг давлат томонидан эътироф этилиши ҳамда уларнинг битирувчиларига маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни топшириш ҳуқуқининг тақдим этилишидан иборат жараён.


Яъни "Таълим тўғрисида"ги Қонундан келиб чиқсак таълим ташкилотлари дейилганда давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари, шунингдек нодавлат таълим ташкилотлари ҳам назарда тутилади!


Демак, юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак, нодавлат таълим ташкилотларининг педагог ходимларига ҳам 56 календар кундан иборат бўлган ҳақ тўланадиган ҳар йилги асосий узайтирилган меҳнат таътили берилиши керак!


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3990 16:57 | 05.08.2023