Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 880.35-29.8

  • EUR

    14 535.47-125.3

  • RUB

    156.68-3.1

+30C

+30C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+30c

  • Hozir

    +30 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 12-May

+30C

  • Hozir

    +30 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +21 C

  • Dushanba, 12

    +30 +20

  • Seshanba, 13

    +32 +20

  • Chorshanba, 14

    +33 +20

  • Payshanba, 15

    +34 +20

  • Juma, 16

    +36 +20

  • Shanba, 17

    +35 +20

  • Yakshanba, 18

    +28 +20

  • Dushanba, 19

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Мафтункор ранглар жилоси” – чинакам қалб гўзаллиги ифодаси

Инсон дунёга келар экан, ўзини намоён этишни бошлайди. Турли усулда, турли кўринишда: аввалига товуш чиқаради, кейинроқ сўзлайди, куйлайди, расм чизади ва ҳакозо... Унинг ифода услуби қандай бўлишидан қатъий назар, бу жараёнларда қалбини, юрагини намоён этади. Аммо имконияти чекланган инсонларда бу жараён бироз қийинроқ кечади. Улар кўпроқ меҳнат қилишларига тўғри келади.
Жамият
831 15:26 | 29.11.2023 15:26

Бугун Тошкент фотосуратлар уйида Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда “Мафтункор ранглар жилоси” расмлар кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ижод намуналари намойиш этилаётганлар – имконияти чекланган болажонлар – 7 ёшдан 17 ёшгача. Уларнинг ижодий ишларини кузатаман: бири Қорақалпоғистондаги Оролни, бири оиласини, яна бири юртимиз табиатини чизган ва расмлари кўргазмага қўйилганидан фахрланиб турибди. Энг муҳими, ҳар бир тасвирда болаларнинг ички гўзал олами, ҳис-туйғулари ва қалби акс этган.


– Сиз бу расм орқали одамларга нима демоқчи бўлдингиз? – деб сўрайман, инида турган лайлак расмини чизган, ўзини Юнусобод туманидаги 88-мактабнинг 8-синф ўқувчиси деб таништирган Зайтун Абдужалиловадан.


– Биз табиатга меҳрибон бўлишимиз, уларга қишда совуқда қолиб кетмаслиги учун ин қуриб беришимиз керак, – дейди у.



Жасур Аҳмаджонов эса ўз оиласини дарахт тимсолида тасвирлабди. “Мен онамни, акам ва опамни яхши кўраман. Бу расмда шуни ифодалаганман” – дейди у бизга ўзи ҳақида гапирар экан. Расм чизишни тўгаракда ўрганган Жасур мактабнинг 10- синфида ўқиши билан бирга, Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг Сергели Янгиҳаёт туманлараро бўлимининг фаоли ҳам экан.


Кўргазмада 2019-2023 йиллардаги расмлар мусобақасида ғолиб ва иштирокчи бўлган 70 нафар имконияти чекланган болажонлар томонидан чизилган 204 та расм намойиш этилди.


– Ҳозирги кунда ушбу кўргазма доирасида ҳомийлардан жами 70 миллион сўм пул маблағи келиб тушган бўлиб, улар 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан, мазкур танлов иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 миллион сўмдан тақсимлаб берилади, – дейди Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбаева. – Шунингдек, кўргазма давомида қўшимча ҳомийлик маблағлари келиб тушадиган бўлса, 70 нафар ногиронлиги бўлган ёшлар орасида тенг тақсимланиши режалаштирилган.


Зебо НАМОЗОВА,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
Нигоҳ
0 898 11:24 | 13.08.2024
Жамият
Жамият