Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 910.15-14.77

  • EUR

    14 660.7740.1

  • RUB

    159.78-0.16

+26C

+26C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+26c

  • Hozir

    +26 C

  • 11:00

    +28 C

  • 12:00

    +29 C

  • 13:00

    +30 C

  • 14:00

    +30 C

  • 15:00

    +30 C

  • 16:00

    +30 C

  • 17:00

    +30 C

  • 18:00

    +29 C

  • 19:00

    +27 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 10-May

+26C

  • Hozir

    +26 C

  • 11:00

    +28 C

  • 12:00

    +29 C

  • 13:00

    +30 C

  • 14:00

    +30 C

  • 15:00

    +30 C

  • 16:00

    +30 C

  • 17:00

    +30 C

  • 18:00

    +29 C

  • 19:00

    +27 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Shanba, 10

    +26 +20

  • Yakshanba, 11

    +27 +20

  • Dushanba, 12

    +29 +20

  • Seshanba, 13

    +31 +20

  • Chorshanba, 14

    +32 +20

  • Payshanba, 15

    +34 +20

  • Juma, 16

    +37 +20

  • Shanba, 17

    +30 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ёлғоннинг миси чиқди

Касаба уюшмаларининг хотин-қизлар муаммолари билан ишловчи 1211 “Ишонч телефони”нинг жаранги бир зум ҳам тинмайди. Ўз ҳуқуқларини тобора чуқурроқ англаб етаётган аёллар ўзларини ўйлантираётган масалаларни шу даргоҳдагилар билан ўртоқлашяпти. Хатто олис қишлоқлардаги хотин-қизлар ҳам “1211” билан сирлашадиган бўлдилар.
Жамият
122 09:52 | 10.05.2025 09:52

Галдаги мурожаат Қўшработ тумани, Қуруқсой қишлоғидан. Қақраб ётган ҳудудда на иш, на бир тирикчилик учун восита бор. Матлуба Холдорова ўша қишлоқда яшайди. Моддий аҳволи яхшимас. Иш топишдан умидвор.


Касаба уюшмалари бу мурожаатни бандликка кўмаклашишга масъул идораларига йўллаб, қонун доирасида ўрганишларини сўради. Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими муносабатини кўп кутишга тўғри келмади. Унда баён этилишича, Матлуба Холдорова “Azia metal proff” МЧЖга ҳамда “Suv oqava” МЧЖда ишлашга, шунингдек, касб-ҳунарга ўқитиш марказининг барча йўналишларида ўқишга таклиф қилинган. Пировардида у “Total oil” МЧЖда иш бошлаган.


Кўнгли кемтик аёлнинг муаммоси ечим топганидан ким ҳам мамнун бўлмайди дейсиз? Аммо касаба уюшмаларида шаклланган анъанага содиқ қолдик. “Ишон, аммо текшириб кўр”, деганларидек, мурожаатчига алоқага чиқдик.


– Анча йилдан бери ижарада яшаб, Тошкентдаги “Total oil” МЧЖда супириш-сидириш ишлари билан шуғулланаман, – деди Матлуба Холдорова. –Бўш вақтларини турли юмушларни бажараяпман. Оилавий шароитимизни ҳисобга олган ҳолда, давлат томонидан қишлоғимизда бепул уй қуриб берилганди. Шу уйда ҳузур-ҳаловатда яшашимизга ишнинг йўқлиги имкон бермаяпти. Қолаверса, менга Қўшработдан ҳеч қанақа иш таклиф қилингани йўқ.


Энг қизиғи, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи З. Жуманов имзолаган хатда (агар рост бўлса) Матлуба Холдорова нафақат ишга, балки касб-ҳунарга ўқитиш марказида барча йўналишларда ўқишга таклиф этилгани ҳам ишонарсиз эди... Нега десангиз, 55 ёш бўсағасида, пенсия тараддудидаги аёл... Сал ошириб юборилмаганмикин?..


Турмушидан рўшнолик кўрмаган Гўзал Ҳасанова эса турмуш ўртоғи, ички ишлар тизимида ишловчи Жаҳонгир Абдуфаттоев расман ажрашмасдан туриб, бошқа аёлга уйланиб кетганидан ёзғиради. Энг ачинарлиси, муштипар аёл айни чоғда Самарқанд тумани, “Раванақ” МФЙдаги участка нозири учун қурилган уйда уч фарзанди билан қолиб кетганини баён этган. У фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ тумани судининг алимент ундириш тўғрисидаги қарори ижроси мукаммал таъминланмаётганидан норози.


– Касаба уюшмаларига раҳмат. Улар кўмагида алимент тўловларидаги қарздорлик қисман бартараф этилди, – дейди Гўзал Ҳасанова. – Аммо ҳамон 8 миллион сўмдан ортиқ қарздорлиги бор. Боз устига, фарзандларини чирқиратиб кўчада қолдирган отанинг ички ишлар тизимида ишлашга маънавий ҳақи бормикан?


Уч нафар фарзанди билан уй-жойсиз қолган аёлга осон тутиб бўлмайди. Муросасизлик жабрини гўдаклар тортаяпти. Бири олти, иккинчиси беш, учинчиси энди ўн бир ойлик бу мурғакларда нима айб? Алимент тўлашдан қочаётган масъул лавозимдаги ота масаланинг шу жаҳатларини наҳотки ўйлаб кўрмаётган бўлса... У ишлаётган тизим мутасаддилари бу масалага қандай қарарканлар?


Нурилла ШАМСИЕВ


“ISHONCH”


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3967 16:57 | 05.08.2023