Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 895.5515.2

  • EUR

    14 338.56-196.91

  • RUB

    159.382.7

+29C

+29C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+29c

  • Hozir

    +29 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +22 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 13-May

+29C

  • Hozir

    +29 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +22 C

  • Seshanba, 13

    +29 +20

  • Chorshanba, 14

    +30 +20

  • Payshanba, 15

    +31 +20

  • Juma, 16

    +32 +20

  • Shanba, 17

    +29 +20

  • Yakshanba, 18

    +26 +20

  • Dushanba, 19

    +23 +20

  • Seshanba, 20

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ҳаёт ҳар доим ҳам бол тутмайди

Баъзи кунлар оғриқли, баъзи кечалар уйқусиз кечади. Сурайё ҳам ёруғ кунларга етиб келгунча, бошини неча бор тошга уришига тўғри келди. Кўп йиқилиб, қайта оёққа турди. Оилали инсон билан шаърий никоҳ асосида турмуш қуриб, қатор муаммоларга дуч келди. Турмуш ўртоғи олтмиш ёшдан ошгач, у билан алоқаларини узиб, аввалги оиласи, фарзандлари ёнига қайтди. Қизини турмушга узатди. Шундан сўнг Сурайё ёлғиз қолди.  Ишсизлик, моддий эҳтиёж, руҳий босимлар уни аста-секин синдира бошлаганди.
Жамият
271 23:41 | 10.05.2025 23:41

“Эртага қандай қилиб пенсияга чиқаман, кексайганимда кимдан меҳр топаман?” деган саволлар уни қийнаб келаётган бир пайтда дугоналари “Аёллар дафтари” ҳақида айтиб қолишди. Бу унга ҳаёти оғир кечаётган, ёрдамга муҳтож аёллар учун давлат томонидан яратилган умид эшиги бўлиб туюлди. Маҳалла фуқаролар йиғинига борди. У ерда рўйхат шакллантирилаётгани, бироз муддат кутиши кераклигини айтишди.


Жавобдан қаноатланмаган Сурайё бошқа нажот эшиги излай бошлади. Шунда 1211 рақамли “Ишонч телефони” борлигидан хабар топди. Тезда қўнғироқ қилди. Ишсизлиги, моддий қийинчилиги, маҳаллада рад жавоби олганини айтиб, “Аёллар дафтари”га киритилишида ёрдам сўради.


Мурожаат мутасаддиларга йўналтирилди. Гурлан тумани ҳокимлиги масалани батафсил ўрганиб чиқди. Натижада у ишсиз аёл сифатида “Аёллар дафтари” 6-босқичи рўйхатига киритилди. Моддий кўмак ҳам берилди. Ҳозир бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.


Турмушдаги қийинчиликлар, ижтимоий ҳимоясизлик, ёлғизлик сабабли Сурайё Алимова каби руҳий тушкунликда эзилаётган аёллар оз эмас. “Аёллар дафтари” уларнинг ҳаётига нур олиб кираётгани эса сир эмас. 1211 рақамли “Ишонч телефони” эса бундай имкониятларни янада кенгайтирмоқда.


Биз кўмакка муҳтож бошқа аёллар ҳам шундай нажот эшиги борлигини билишларини истардик.


Муҳаббат Тўрабоева


ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3979 16:57 | 05.08.2023