Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 910.15-14.77

  • EUR

    14 660.7740.1

  • RUB

    159.78-0.16

+15C

+15C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+15c

  • Hozir

    +15 C

  • 07:00

    +17 C

  • 08:00

    +21 C

  • 09:00

    +24 C

  • 10:00

    +26 C

  • 11:00

    +28 C

  • 12:00

    +29 C

  • 13:00

    +30 C

  • 14:00

    +30 C

  • 15:00

    +30 C

  • 16:00

    +30 C

  • 17:00

    +29 C

  • 18:00

    +29 C

  • 19:00

    +27 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +20 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 10-May

+15C

  • Hozir

    +15 C

  • 07:00

    +17 C

  • 08:00

    +21 C

  • 09:00

    +24 C

  • 10:00

    +26 C

  • 11:00

    +28 C

  • 12:00

    +29 C

  • 13:00

    +30 C

  • 14:00

    +30 C

  • 15:00

    +30 C

  • 16:00

    +30 C

  • 17:00

    +29 C

  • 18:00

    +29 C

  • 19:00

    +27 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +20 C

  • Shanba, 10

    +15 +20

  • Yakshanba, 11

    +14 +20

  • Dushanba, 12

    +16 +20

  • Seshanba, 13

    +18 +20

  • Chorshanba, 14

    +20 +20

  • Payshanba, 15

    +21 +20

  • Juma, 16

    +22 +20

  • Shanba, 17

    +22 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Энди тўйлар қандай ўтади?

Кейинги вақтларда юртимизда дабдабага айланиб кетаётган тўйларни камхарж қилиб ўтказиш масаласи тез-тез ўртага ташланиб, қизғин муҳокама қилинмоқда. Тўйлардаги исрофгарчилик, кераксиз ҳашаматлар, хатто кредит олиб бўлса-да, баланд дорга осилишлар ҳақида кўп гапирилди. Ҳатто бу масала давлат даражасигача кўтарилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Белгиланган чоралар тўйларни бироз тартибга солаётгандек туюлса-да, барибир самараси кутилганидек эмас.
Жамият
47 09:37 | 10.05.2025 09:37

Бу иллатларга барҳам бериш, тўй-маъракаларни ихчам қилиб, ортиқча харажатларсиз ўтказиш ўрнига, кундан-кунга янги одатлар пайдо бўлмоқда. Тўғри, тўйлар мавзуси эскирган. Лекин айнан тўйлар сабаб жамиятда турли воқеа-ҳодисаларнинг янгиланиб бораётгани кишини мулоҳазага чорлайди.


Тўй бўлсин-а, зўр бўлсин (ми)?


Инсон туғилибдики, тўй орзуси билан яшайди. Энг яхши неъматларни тўй дастурхонига қўямиз, энг чиройли либосларимизни ҳам шу куни – тўйда киямиз. Халқимизнинг табиати қизиқ-да, тўй қиламан, емай, ичмай йиғинади, теринади. Ўзини ўтга, сувга уриб, мисқоллаб топган пулини бир кунлик тўйга сарф қилади, етмаганини қарз-ҳавола қилиб бўйнига олади. Шу тариқа биз йиллар давомида яхши ниятлар билан кутган, беғубор орзу-ниятларимиз рўёбини кўришдек катта хурсандчиликни ўзимиз учун жиддий ташвишга айлантирамиз.


Келинг, бошидан бошлаймиз. Биргина никоҳ тўйи билан боғлиқ “нон синдириш”дан тортиб “қуда чақириқ”қача одамларимиз ўйлаб топган “одатлар” бор. Никоҳ тўйида нон синдирилиб, унаштирув бўлиши билан “харажат” тараддудлари бошланади. Аёллар тўйга келувчиларнинг деярли ҳаммасига сарпо-суруқ тайёрлайди, айниқса, қуда томонга 3-4 қимматбаҳо мато, рўмол ва бошқа устки кийимлар, яна 20-30 аёлга ҳам матолар совға қилинади.


Бу тўйнинг бошланиш нуқтаси. Ҳали олдинда тўйга қўшимча маросимлар, яна хар хил сарполар, ўнлаб тоғоралар ҳам бор. Тўйлардаги кортеж-машиналар “ўйини”, турнақатор бўлиб, шаҳарни айланиб чиқишини айтмайсизми? Қиз узатишнинг даҳмазаси ҳам кўп. Келиннинг ота-онаси уй безатиш, қизининг сарпоси билан боғлиқ харажатлари ортидан бир томонда қудалар, бир томонда куёв-навкарлар учун игна қўйишга жой тополмайдиган даражада дастурхон ёзишади. Куёв томонни гапирмаса ҳам бўлади.


Ниҳоят тўйга етиб келдик. “Қасир-қусур”, “банг-бунг”, “гуп-гуп”ларга тўла тўйхонага киришингиз билан орзуси тушмагур чегара билмаслигига яна бир бора амин бўласиз. Маҳаллада дув-дув гап бўладиган тўйда тумонат одам, номдор санъаткорлар, эл севган ўртакашлар хизматда. Давра тўрида қаватма-қават торт, дастурхондаги ноз-неъматлар одамни шоширади, ичимликларни айтмаса ҳам бўлади. Пуфаклар учиши, тутунлар тарқалиши, ким нима қилаётганини, қандай рақсга тушаётганини монитордан кўрсатиб турилади. Бир пайт катта экранда келин-куёвларнинг “love story”си ҳаммага қўйиб берилади.


«Қилмасак бўлмайди, одамлар нима дейди?» деган қараш билан тўй ҳам ўтди, дейлик. Шу билан қанийди хурмача қилиқлар тугаса...


Энди олдинда “келин салом”, “ота кўрди”, “куёв оши”, “келин чақирди” сингари маросимлар бор. Тўй куни келолмаганлар учун “қуллуқ бўлсин” ҳам бор. Хуллас, шундай. Бугун тўйларимизда ҳар биримиз кўз кўриб, қулоқ эшитмаган антиқа ишларга гувоҳ бўлаяпмиз. Мана шу майда-чуйдалар эса унча-бунча оиланинг қаддини букиб қўяди. Ахир, бу каби тўйлар орқасидан қарзга ботиб юрганлар қанча? Кўз-кўз қилиш ортидан тўй қилиш оқибатида янги келин-куёвлар ва уларнинг ота-оналари орасида гап чиқиб бузилиб кетаётганлар ҳам йўқ эмас.


Шуниси ҳам борки, бундай дабдабабозлик, манманлик, тўқликка шўхлик қилувчи одатлар қадриятларимизга мутлақо мос келмайди. Улар халқимизга хос бўлган кўҳна ва бой маданиятдан эмас, аксинча, айрим кимсаларга хос бўлган мақтанчоқлик, хўжакўрсинлик, кибру ҳавода намоён бўлмоқда. Улар аксарият ҳолларда пулнинг кучини кўрсатадиган маросимга айланиб кетяпти.


– Яқинда бир танишим тўйга таклиф қилди, – дейди Учтепа тумани “Қорёғди” маҳалласи фаоли Алишер Гулямов. – Тўй бошида катта экранда келин-куёв ҳақида лавҳа намойиш этилди. Нимамиш, бу уларнинг танишув тарихи эмиш. Қўл ушлашиб боғларда юришибди, тоғларда қўлтиқлашиб расмларга тушишган. Рости, ҳайратдан ёқа ушладим. Шунча одам олдида бундай тасвирларни намоён этишдан амқсад нима экан, деб ўйлаб қолдим. Никоҳ деган муқаддас ришта боғланмай туриб, ҳамманинг олдида қўл ушлашиб, қўлтиқлашиб, расмларга тушиш қадриятларимизга тўғри келадими? Айтишларича, шу бемаъни лавҳани тайёрлаш учун ҳам 10-15 миллион пул кетармиш.


Буни орзу-ҳавасга ёйиш ҳам нотўғри, деб ўйлайман. Ундан кўра, шу лавҳага кетадиган маблағни бирор эҳтиёжмандга берса яхшику. Ёки исроф бўлаётган ноз-неъматлар, битта хонандага берилган пулга етимлар бошини силашдек эзгу амал бормикин? Турнақатор бўлиб, шаҳар айланаётган ҳашамдор машиналарга кетган пулга эҳтиёжманд оилаларга бозор-ўчар қилиб беришнинг савоби улуғ эмасми? Афсуски, булар ҳақида ҳеч ким ўйламайди. Ишонасизми, тўй давомида шу фикрлар хаёлимда айланаверди.


Ачинарлиси, бу вазиятлар ҳаммамизнинг кўз олдимизда содир бўлмоқда. Шуни кўра-била туриб, нега бунчалик дабдадага бериляпмиз? Ўйлаб қоласан киши, нега тўйларда харажатларни камайтириш бўйича қабул қилинаётган қарорлар кутилган натижани бермаяпти. Балки назоратни, чораларни кучайтиришимиз керакдир.


Ҳужжат нега натижа бермаяпти?


Ҳақиқатан ҳам, тўйларимизда исрофгарчилик, дабдабабозликка барҳам бериш, уларни ихчам, замонавий кўринишда ўтказиш ўрнига, кундан-кунга янги одатлар пайдо бўлмоқда. “Ҳамманинг оғзи очилиб қолсин” қабилида иш тутишлари жамиятимизни маънавий таназзулга етаклашини унутмайлик.


Оилавий маросимларни тартибга солиш зарурлиги ҳақида давлатимиз раҳбари бир неча маротаба куюниб гапириб, ўрни келганда кескин фикрлар билдирган эди. 2017 йил августь ойида ижодкор зиёлилар билан учрашувда дабдабали тўйларни “дард” деб атаган эди. Кўп ўтмай, Олмалиқ шаҳрига ташрифи вақтида яна шу масалага тўхталди. Тўйларни қонуний йўл билан тартибга солиш, унга риоя қилмаганларни жавобгарликка тортиш тўғсидаги фикрлари айнан шу ерда янгради. ФҲДЁ бўлимлари биносида 150-200 кишилик тўй ўтказиш жойларини қуриш ва буни Олмалиқ шаҳар тажрибаси сифатида бутун мамлакатда татбиқ этишни таклиф этди.


2020 йилда парламент тўйлар ва бошқа оилавий тантаналарга оид тартибни тасдиқлади. Бироқ, кўрсатилган талаблар амалда кўпинча бажарилмади ва назорат қилинмади. Тўйларни ихчамлаштириш ҳақида маҳаллаларда, учрашувларда, хонадонма-хонадон юришларда кўп гап бўлса-да, сезиларли натижа ҳали кўринганича йўқ.


Тўйларни дабдабага айлантириш, дастурхонга, сарпо ва либосларга ҳашам бериш, кайф-сафо, маишатга муккасидан кетиш камайиш ўрнига кучайгандан кучаймоқда.


Очиғи, бундай тўйлар жуда кўпчиликнинг жонига теккан бўлса-да, тўйларни бошқача тартибда ўтказиш учун ҳеч кимда ирода, қаътият етишмаяпти.


Яна бир муҳим қадам


Оёғимизга кишандек ёпишган, бизни қўйворгиси келмаётган бу иллатдан қутулиш мақсадида айни кунларда яна бир муҳим қадам ташланмоқда. Боиси, давлатимиз раҳбари шу йил 21 апрелда коррупцияга қарши курашиш бўйича янги фармонни имзолади. Унинг иловасида келтирилишича, жорий йилнинг августь ойигача тўйлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш бўйича парламент палаталари кенгашларининг қўшма қарори қабул қилиниши кўзда тутилган.


Ҳужжатга кўра, исрофгарчиликка қарши курашиш ва ёшларни тежамкорликка ўргатиш чоралари белгиланади. Бундан ташқари, маросимлардаги бундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари кучайтирилади. Шу мақсадда ижтимоий роликлар тайёрланади. Қисқа метражли фильмлар, ижтимоий рекламалар, кўрсатув ва эшиттиришлар, подкастлар, мақолалар воситасида бу каби салбий одатларнинг зарарини тушунтириш олиб борилади.


Амалдорларнинг ўзлари намуна бўлишлари керак


Тўй – бу хурсандчилик, қувончли онлар. Аммо уни қандайдир кўз-кўз қилинадиган шоҳона тадбирга айлантиришдан ҳеч кимга ҳеч қандай наф йўқ. Аслида бундай беҳуда удумлар қадриятларимиз, ўзбекчилигимиз, хатто динимизга ҳам мутлақо ёт нарсалардир. Ҳар ишнинг мантиғи, ҳар нарсанинг меъёри бўлиши керак.


Бугун оддий одамлардан хафа бўламиз. Аммо ижтимоий тармоқларни кузатганимизда қайсидир амалдорнинг фарзандларига қиролдек маросим қилиб бераётганига кўзимиз тушади. Чиллаки чиллакини кўриб чўмак олади, деганларидек, бирини кўриб, бошқаси “Мен сендан камманми?”, деб ундан-да ҳашамдор тўй қилишга уринади. Шу орқали бу иллат қон-қонимизга сингиб бораверади.


Биз қачонки бир кунлик дабдабадан бир умрлик билим олиш муҳимлигини англамас эканмиз, бу ишлар давом этаверади. Бугунги дунёга боқсак, бутунлай ўзгача ҳолатларни кўрамиз: қайсидир юртда болалар оч, қайсидир мамлакатда одамлар тўйиб овқатланмайди. Сув танқислигию, урушлар келтираётган иқтисодий талофатларни-ку айтмаса ҳам бўлади...


Аслида ноз-неъматларни исроф қилиш динимизда қораланади. Тўйлар ихчамлашса, бунга чек қўйилади. Бундай қарорлар мана шу ишлар бошланишига, кейинчалик кўпайиши, албатта, янгича тўйлар урфга киришига сабаб бўлади. Бора-бора одамларортиқча дабдабаларсиз ихчам тўйлар қилишга одатланади.


Гулрухбегим Одашбоева


ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3967 16:57 | 05.08.2023