Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 962.9814.88

  • EUR

    13 377.80-124.48

  • RUB

    123.682.67

-4C

-4C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-4c

  • Hozir

    -4 C

  • 04:00

    -4 C

  • 05:00

    -4 C

  • 06:00

    -5 C

  • 07:00

    -5 C

  • 08:00

    -5 C

  • 09:00

    -4 C

  • 10:00

    -2 C

  • 11:00

    -0 C

  • 12:00

    +0 C

  • 13:00

    +1 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +2 C

  • 16:00

    +1 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -0 C

  • 19:00

    -0 C

  • 20:00

    -1 C

  • 21:00

    -2 C

  • 22:00

    -2 C

  • 23:00

    -3 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 09-January

-4C

  • Hozir

    -4 C

  • 04:00

    -4 C

  • 05:00

    -4 C

  • 06:00

    -5 C

  • 07:00

    -5 C

  • 08:00

    -5 C

  • 09:00

    -4 C

  • 10:00

    -2 C

  • 11:00

    -0 C

  • 12:00

    +0 C

  • 13:00

    +1 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +2 C

  • 16:00

    +1 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -0 C

  • 19:00

    -0 C

  • 20:00

    -1 C

  • 21:00

    -2 C

  • 22:00

    -2 C

  • 23:00

    -3 C

  • Payshanba, 09

    -3 +20

  • Juma, 10

    -2 +20

  • Shanba, 11

    -2 +20

  • Yakshanba, 12

    -1 +20

  • Dushanba, 13

    0 +20

  • Seshanba, 14

    +0 +20

  • Chorshanba, 15

    0 +20

  • Payshanba, 16

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ёмон ҳиссиётлар касаллик чақиради

– Аслида ҳар биримизда касалликлардан шифо топишнинг энг осон ва арзон усули бор. Бу – кулгу! – Норман Казинс
198 12:38 | 08.01.2025 12:38

Олимлар томонидан ажойиб тадқиқот ўтказилди. Тажрибада қатнашаётган одамдан қон намунаси олинди ва экранда кўрсатилди. Қон таркибининг тасвири жуда қизиқарли эди. Унда секин ҳаракатланаётган бактериялар, шунингдек қон тозалигини таъминлашга жавобгар таначалар яъни макрофактлар кўриниб турарди. Макрофактлар қон томирларининг санитарлари ҳисобланади. Уларнинг вазифаси қонни ёт моддалардан тозалаш. Муҳим вазифани бажаришса-да улар тасвирда қандайдир мудроқ, суст ва секин ҳаракат қилаётгандай кўринарди. Бактериялар эса аксинча, тўхтовсиз ҳаракатланар, худди сайрга чиққандек ҳар томонлама кезиб юрарди. Шу пайт тажрибада қатнашаётган эркакка комедия жанридаги фильмни томоша қилишни таклиф қилишди. Фильмни томоша қилиб унинг кайфияти кўтарилади, албатта. Кейин нима бўлгани олимларни ҳайратда қолдиради. Макрофактлар яъни қон санитарлари бирдан уйғониб, ўз вазифасини бажаришга киришиб кетади. Тасвирда уларни бактерияларга яқинлашиб, ҳаммасини паққос туширишини кўриш мумкин. Балки макрофактларнинг овқатланадиган вақти бўлгандир деб ўйларсиз. Йўқ. Аслида онг ва тана шунчалик бир-бири билан уйғунликда фаолият юритадики, инсон кайфияти ҳар жиҳатдан иммун тизимига ўз таъсирини ўтказа олади.


Тадқиқот натижаси иммун тизими ҳужайралари кайфиятимиз ва ичимиздаги ҳиссиётларимизга ўта сезгирлигини аниқлади. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Тадқиқотда қатнашган эркакдан қон намунаси олингач, алоҳида колбага жойлаштирилди. Яъни у эгасининг танасидан ташқарида сақланган. Шундан сўнг эркак бошқа хонага олиб чиқилади. Аммо қандайдир тарзда унинг кайфияти нариги хонадаги колбада турган қон намунасига таъсир кўрсата бошлайди. Бундан кўринадики, инсон организмида шундай ахборот каналлари бўлиб, онг тўлқинлари улар бўйлаб ҳаракатланиб, манбадан олисда бўлган объектга ҳам таъсир кўрсатиш кучига эга.


Аммо тадқиқотнинг бошқа жиҳати ҳам бор. Тажрибада қатнашган эркакка қўрқинчли фильмдан лавҳалар кўрсатилган. Шу заҳотиёқ қон намунасида ўзгаришлар бошланган. Яъники, бактериялар ўз-ўзидан уйғониб, бирдан кўпайиб кетади. Энг қизиғи, улар бошқарувни қўлга олиб макрофактларга яъни санитарларга ҳужум қила бошлайди. Бундай бўлишини кутмаган макрофактлар эса талваса ичида турли томонларга яширинишга киришади. Улгургани улгуради, улгурмагани бактерияларга ем бўлади. Бундан хулоса: бизнинг онгимиз ҳолати, кайфиятимиз ўзимизни қандай ҳис қилишимиз қалб экологиямизни назорат қилишида ўта муҳим омилдир. Фақат бизнигина эмас, балки онг тўлқинлари атрофга тарқалади ва олисда бўлган инсон ҳужайраларига ҳам таъсир кўрсатади. Хусусан, танасида бизнинг қонимиз оқаётган фарзандларимизга ёки яқинларимизга ҳам ўз таъсирини ўтказиш хусусиятига эгадир. Организмимиздаги ҳар қандай ўзгаришлар, дейлик, саломатлигимиз, турли хасталикларимиз қалбимизни кемираётган ва ёки бизни азоблаётган ҳиссиётларимиз билан чамбарчас боғлиқ эканлиги олимлар томонидан шу каби кўплаб тадқиқотларда ўз исботини топган.


Машҳур амалиётчи психотерапевт Валерий Синелниковнинг “Дардингни сев” номли китобида бу ҳақда жуда кўплаб илмий қизиқарли фактларни учратиш мумкин. Докторнинг қайд этишича, касалликлар юзага келишида қандайдир қонуниятлар мавжуд. Бу муайян бир орган ёки организм тизими ўзига хос физиологик функцияларни бажарибгина қолмай, ўзида эмоционал юкни кўтариб юриши билан боғлиқ. Яъни танамизнинг қайсидир қисми энергетик маълумот даражасида бизнинг у ёки бу фикрларимиз ва ҳис-туйғуларимизни акс эттиради. Инсон хатти-ҳаракати, ўй-фикрлари ва рўёбга чиқарадиган мақсадлар билан баъзи касалликлар ўртасида боғлиқлик бор. Масалан, инсульт, фалажлик ва парез каби касалликларнинг сабаби “шол қилиб қўядиган” рашк ва нафрат туйғулари маҳсулидир. Ёки қулоқ оғриғи ва эшитиш қобилиятининг пасайиши атрофдагиларнинг гапини эшитиш ва қабул қилишни истамаслик натижасида онг остида ғазаб ва нафрат тўпланишининг оқибати. Кўз касалликлари эса атрофингизда кўришни истамаётган нарсаларингизни кўраётганингиз ва бу сизга ёқмаётгани сабабли пайдо бўлувчи хасталиклардир. Юракдаги оғриқлар, стенокардия ўзига, яқинларига ва атрофини ўраб турган оламга, ҳаётнинг кечишига нисбатан қониқмаслик туйғуси, муҳаббатнинг камлиги туфайли юзага келади. Давосиз деган тамғани олган саратон касаллиги эса аслида бедаво эмас. Бу касаллик инсон танасини ич-ичидан кемираётган эски яшириниб ётган алам, ғазаб, қаҳр, нафрат ва қасос олиш истагидир. Бу инсоннинг ички дунёси ва ташқи олам билан юзага келган кучли ва чуқур илдиз отган зиддияти мевасидир. Бугунги кунда тобора авж олиб бораётган қон босими яъни гипертония хасталиги ҳар қандай қўрқув, ишончсизлик, у ёки бу ҳодисани қабул қилишни истамаслик натижасида келиб чиққан ички зўриқиш ва қаршиликни узоқ вақт бошидан кечирган инсонларнинг касаллиги саналади. Шунингдек, ошқозон қўрқув, ваҳима ва безовталик, жирканиш ва жаҳл туйғулари оқибатида зарарланса, жигар касалликлари эса ғазаб ва қаҳрни акс эттиради. Ўт пуфагида йиғилган тошлар аччиқ ва дарғазаб фикрларимиз ҳосиласи. Шунингдек кибр рамзи ҳамдир. Ана шундай фикрларни исботи билан келтиради психотеравевт ўз китобида.


Шу сабабли бугунги кунда ривожланган мамлакатларда бирор касалликка чалинган бемор аввало психолог қабулига олиб борилиши кенг оммалашиб бораётган бўлса ажаб эмас. Бу орқали касалликнинг асл сабаблари аввало унинг ҳиссиётлари ва кайфиятидаги ўзгаришлари нуқтаи назаридан ўрганилишига эътибор қаратилади.


Биз оғир касалликлардан кулгу ёки ишонч кучи орқали даво топган беморлар ҳақидаги ҳикояларни турли оммавий ахборот воситалари орқали эшитсак-да, унга аҳамият қаратавермаймиз. Бу борада оғир касалликни кулгутерапия орқали енгган журналист, профессор Нобель мукофоти лауреати Норман Казинс ҳаёти барчамиз учун ибрат бўлиб хизмат қилади. У 1976 йил “Касалликлар анатомияси бемор нуқтаи назаридан” номли автобиографик китобини чоп эттирди. Асар биринчи нашрдаёқ жуда машҳур бўлиб кетади. Муаллиф асарида шахсий тажрибасига таянган ҳолда ижобий ҳиссиётлар энг оғир хасталикларни ҳам енгишда ёрдам беришини кўрсатиб берган.


Оғир дардни онг кучи билан енга олган Казинс каби қаҳрамонлар фақат ривожланган мамлакатларда яшайди, деб ўйласангиз янгилашасиз. Улар атрофимизда ҳам кўплаб топилади. Масалан, “Гиза” психологик маркази раҳбари Наргиз Саттарова руҳият билан боғлиқ билимларни ўзлаштиришига сабаб ўзининг онкологик касалликка чалингани эканини таъкидлайди. У психология билан шуғулланишидан аввал доимий тушкун кайфият, стрес, норозиликлар, алам, ғазаб ўз-ўзини қабул қила олмаслик оқибатида шундай афтода ҳолга тушганини тан олади. Натижада у ўзининг ички оламини яхшилаш, позитив кайфиятга ўзини созлаш ва норозиликлар, қаҳр, аламзадалик туйғуларини ижобийларига ўзгартириш натижасида саратонни енггани, каръера, иш ва даромад масаласида улкан муваффақиятларни қўлга киритгани, кўпчиликка маълум ва машҳур псхологик марказга асос солганини ва минглаб инсонларнинг ҳаётини яхшилашга ёрдам бериб келаётганини қайд этади.


Психологик тренинглардан бирида қатнашиб, оғир дардни салбий ҳиссиётлардан қутулиш орқали енга олган яна бир қаҳрамонга дуч келдим.


– Исмим Моҳира – дейди у. – Ёшим 39да, тўрт нафар фарзандим бор. Тошкент шаҳрида яшайман. Бир неча йил аввал кўкрак саратонига чалинган эдим. Аввалига бу дард билан курашишнинг тиббий йўлларини излаб кўрдим. Аммо ҳар қадамда ўзимни ўлимга яқинлашаётгандек ҳис этардим. Қандай қилиб бу дард менга йўлиқди, деган саволни ўзимга бердим. Шу саволга жавоб излаш асносида руҳиятни тарбиялаш – психология оламига кириб келдим. Англаганим шу бўлдики, қалбимдаги норозиликлар, ўз-ўзимни қабул қила олмаслик, хафагарчиликлар, алам, нафрат натижасида мана шу дардни орттириб олган эканман. Барча хулосаларим, тиббий ва психологик ёрдам орқали саратонни енгиб ўтганим ўзим учун қаҳрамонлик бўлди. Энг асосийси руҳий тозалик кишига ҳеч бир дардни яқин йўлатмаслигини тушуниб етдим.


Норман Казинснинг машҳур ибораси бор: “Аслида ҳар биримизда касалликлардан шифо топишнинг энг осон ва арзон усули бор. Бу – кулгу”. Ҳа, кўтаринки кайфиятда позитив кайфиятни ҳис этсангиз, доим яхши нарсалар ҳақида ўйласангиз, чин дилдан қотиб-қотиб кулишни канда қилмасангиз, касалликлар сизга яқин йўламайди. Аммо биз доим нимагадир тушкун кайфиятда, ёмон ўй-хаёллар, қўрқинчли тасаввурлар гирдобида, норозиликлар ичида ўз-ўзимизга хасталиклар чақириш, миллионлаб пулимизни дорихоначилар савдосини ривожлантиришга сарфлашни афзал кўрамиз. Шундай экан, касаллик чақирувчи салбий ҳиссиётларингизни жиловлашни ўрганинг...


Дилдора ИБРОҲИМОВА,


“ИШОНЧ”




Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид