Дарсларни қолдирган ўқувчининг онасига жарима солинди
Балиқчи туманида ўз фарзандини мактабга юбормаган аёл ҳудуд профилактика инспектори томонидан 375 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Мажбурий ижро бюроси ходимлари огоҳлантиришидан сўнг у жаримани тўлашга мажбур бўлди.
Мамлакатимиз қонунчилигига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик 375 минг сўмдан 1 млн. 875 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.
Хорижий мамлакатларда ҳам фарзандлари дарс қолдираётгани учун ота-оналарга нисбатан кескин чоралар назарда тутилган. Масалан, Францияда боланинг мактабдаги машғулотларда йўқлигини оқлай олмайдиган ёки бу ҳақда ёлғон гапирган ота-оналар 135 евро миқдорида жаримага тортилиши мумкин. Агар дарсларга келмаслик боланинг таълим олишини хавф остига қўйса, ота-оналар икки йиллик қамоқ жазосига ва 30000 еврогача жаримага тортилишига сабаб бўлади.
Германияда ота-оналар директорнинг рухсатисиз болаларни мактабдан олиб кетгани учун жаримага тортилиши мумкин. Жарималар Германия федерал штатига боғлиқ: Бременда кунига 35 евродан, Берлинда 2500 еврогача.
Голландияда боланинг дарс қолдиргани учун ота-оналарига кунига 100 евро, ҳар бир оилага бир ҳафта учун 600 еврогача, икки ҳафта учун эса 900 евро миқдорида жарима қўлланилади.
Испанияда мактабга бормаслик жарималарга, уч ойдан олти ойгача қамоқ жазосига ва ўта оғир ҳолатларда ҳатто ота-она ҳуқуқларидан маҳрум бўлишига олиб келиши мумкин.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0